Қарзингиз кўпми? Қутула олмаяпсизми?

Қарзингиз кўпми? Қутула олмаяпсизми?

Агар қарздор бўлсангиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган қуйидаги дуоларни ихлос ила қилинг. Аллоҳ таоло дуоларингизни ижобат этсин.

اللّٰهُمَّ إني أعُوذُ بِكَ مِنَ المأْثَمِ وَالمَغْرَم

  1. «Аллоҳумма инний аъузу бика минал маьсами вал мағрами»

"Аллоҳим! Сендан маъсиятдан ва қарздорликдан паноҳ сўрайман".

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ، وَقَهْرِ الرِّجَالِ

  1. «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғалбатид дайни ва қоҳрир рижали»

"Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг қаҳридан паноҳ сўрайман".

 

اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلالِكَ عَنْ حَرامكْ، وَأَغْنِني بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِواك

  1. «Аллоҳумма икфиний би ҳалалика аън ҳаромик ва ағниний би фазлика амман сивак»

"Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин".

Манба: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!