Қандай қилиб 1 кун ичида Тошкентда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш мумкин?

A A A
Қандай қилиб 1 кун ичида Тошкентда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш мумкин?

Ўзбекистон вилоятларида яшаётган ва рўйхатдан ўтган фуқароларининг кўп қисми ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтиш муаммосига дуч келгани шубҳасиз. Бугун биз Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг асосий шартларини ҳамда кейинчалик онлайн платформага ўтказиш орқали мазкур давлат хизматини оптималлаштириш натижаларини кўриб чиқамиз. Шунингдек, Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтмоқчи бўлган фуқароларга ёрдам беришга уриниб кўрамиз.

Кўпчиликда иш, ўқиш ёки ишга алоқадор сафарлар муносабати билан муайян вақт оралиғида бошқа бир шаҳарда яшаш эҳтиёжи туғилади. Тошкент шаҳрига вақтинча келувчи фуқаронинг шаҳарда бўлиш муддати 5 кундан ошмаса, рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Агар ушбу муддат 5 кундан ортиқ бўлиши мўлжалланган бўлса, 5 кун оралиғида вақтинча рўйхатдан ўтиш учун маҳаллий ички ишлар бўлимига ариза берилиши лозим. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида вақтинчалик ва доимий рўйхатдан ўтиш ҳакида”ги 41-сон қарорида баён қилинган.

Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида бир йил давомида ўртача 500 000 нафар фуқаро вақтинчалик рўйхатдан ўтади.

Таъкидлаш жоизки, Президентнинг 2017 йил 11 июлдаги “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3126 сонли қарорига кўра, 2018 йил 1 апрелда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) “Тошкент ва Тошкент вилоятларида рўйхатдан ўтиш” хизмати тест тариқасида ишга туширилди.

Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг анъанавий усули

Вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун Тошкент шаҳрининг муайян тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ариза бериш лозим.

Зарур ҳужжатлар:

· ИИВ томонидан тасдиқланган шаклда ариза;

· паспорт;

· шартнома асосида ҳарбий соҳада хизмат қилувчи шахслар учун шахсни тасдиқловчи гувоҳнома ёки Қуролли кучлар офицерининг шахсни тасдиқловчи гувоҳномаси (казарма ёки кемаларда яшамайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

· 16 ёшга тўлмаганлар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35х45 мм ўлчамдаги 2 та расм;

· уй эгасининг яшаш жойи билан таъминлаши ҳақидаги аризаси (розилиги);

· уй ҳужжатларининг нусхаси;

· давлат божини тўлаганлик ҳақидаги квитанция (Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарорига мувофиқ). Давлат божи - минимал иш ҳақининг 2 % га тенг;

· уй ёки унинг бир қисмининг ижараси ёки уйдан бепул фойдаланиш ҳақидаги нотариал тасдиқланган шартнома нусхаси.

Агар ариза берган фуқаро уй эгасининг яқин қариндоши бўлса, уй ёки унинг бир қисмининг ижараси ёки уйдан бепул фойдаланиш ҳақидаги нотариал тасдиқланган шартнома нусхаси талаб этилмайди.

Ушбу ҳолда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун уй эгасига қариндошлик даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилади.

Босқичлари

1. Аризачи вақтинчалик яшаш жойидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (МвФРБ ) барча зарур ҳужжатларни тақдим этади;

2. МвФРБ инспектори аризани қайд этади, тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганади ва расмийлаштиради, шу куннинг ўзидаёқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги маълумотномани беради.

Агар Тошкент шаҳрига келган кишида бирон сабабга кўра рухсат берилган муддатдан узоқроқ муддатга қолиш зарурати туғилса, МвФРБ бўлимига қуйидаги тартибда қайта ариза бериши лозим.

Иккинчи ва ундан кейинги ҳисобга туриш:

1-босқич. Фуқаро керакли ҳужжатларни ҳисобга олиш муддати тугашидан 15 кун олдин МвФРБга бериши лозим.

2-босқич. Аризани қайд этиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб ва расмилаштирганидан сўнг МвФРБ 15 кун ичида руҳсат бериш ёки рад қилиш ҳақида қарор чиқаради.

3-босқич. Ижобий хулоса олинганидан кейин МвФРБ рўйхатдан ўтганлик ҳақида маълумотномани такроран беради, рад этилган ҳолда эса аризачига ИИБ томонидан ўрнатилган муддатда Тошкент ёки Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти ҳақида огоҳлантирилади.

Аввал таъкидланганидек, ушбу хизмат my.gov.uz порталининг “Фуқаролик” бўлимида тест режимида ишга туширилган.

Тошкентда рўйҳатдан ўтиш учун электрон тарзда ариза бериш

Ҳозирги пайтда “Тошкентда ва Тошкент вилоятида ташриф жойида рўйхатдан ўтиш” хизмати оптималлаштирилган ҳолда ЯИДХПда тест режимида ишлаяпти. Шунинг учун аризачи (ижара ҳакидаги шартномаси бўлмаса) қуйидагича ҳолатларда анънавий тарзда хизматдан фойдаланади:

· аризачи уй эгасининг ёки ушбу уйда доимий рўйхатда бўлган яшовчининг яқин қариндоши бўлса;

·  Тошкентга ёки Тошкент вилоятига ишга алоқадор сафарлар, ўқиш, таътил, малака ошириш, даволаниш муносабати билан ташриф буюрган бўлса.

Ушбу хизматдан электрон тарзда фойдаланиш учун OneID тизимида рўйхатдан ўтиш лозим. Шундан кейин ЯИДХПда авторизация қилинади ва “Фуқаролик” бўлимида жойлашган хизматдан фойдаланилади.

Онлайн тарзида хизматдан фойдаланиш учун электрон шаклни тўлдириш ва қуйида келтирилган маълумотларни киритиши лозим бўлади.

Онлайн тарзда хизматдан фойдаланиш босқичлари:

1-босқич. Уй эгаси ЯИДХПдан фойдалунувчилар сафига кўшилиши ва ЯИДХПдан фойдаланганда амал қилинадиган тартиб-қоида билан танишиб, унга амал қилиш мажбуриятини зиммасига олади ва хизматдан фойдаланишга ўтади.

2-босқич. Уй эгаси ўзини “мен уй эгасиман” деб белгилайди.

3-босқич. Тизим автоматик тарзда шахсий маълумотларни тўлдиради. Аризачи уни “Кадастр рақами”, “Жисмоний шахснинг шахсий рақами (ЖШШР)”, “Вақтинчалик рўйхатда туриш муддати” маълумотлари билан тўлдирилиши зарур.

4-босқич. Аризачининг 16 ёшга тўлмаган фарзандлари бўлса, уларни ҳам вақтинча рўйхатдан ўтказиш зарурати туғилса, болалар ҳақида қуйидаги маълумотлар киритилади:

· фамилия, исм, отасининг исми;

· туғилган йили;

· туғилган жойи;

· қариндошлик даражаси.

5-босқич. Уй эгасига махсус код берилади (инвойс). Ушбу кодни у вақтинчалик рўйхатдан ўтувчига бериши лозим, чунки шу босқичдан кейин аризани тўлдириш уй эгасидан рўйхатдан ўтган шахсга ўтади.

6-босқич. Инвойсни уй эгасидан олгандан кейин вақтинчалик рўйхатдан ўтган шахс ЯИДХПда авторизациядан ўтади ва хизматга киради. Биринчи бўлиб, рўйхатдан ўтган шахс уй эгаси каби ЯИДХПдан фойдаланиш қоидаси билан танишиб чиқиш шартларини қабул қилади.

7-босқич. Фуқаро ўзини “мен уй эгасимасман” деб белгилайди.

8-босқич. Кейинги босқичда, рўйхатдан ўтувчи уй эгасидан олинган инвойсни киритиб, расмдаги кодни киритиб, аутентификациядан ўтиши лозим.

9-босқич. Инвойсни киритгандан сўнг тизим рўйхатдан ўтадиган шахс аризасининг махсус шаклини яратади, бу жараёнда тизим автоматлашган ҳолда барча зарурий маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг идоравий маълумотлар базаларидан олади.

10-босқич. Рўйхатдан ўтадиган шахс рўйхатдан ўтиш мақсади, санаси, иш фаолияти ва доимий турар жойини кўрсатиши лозим. Келишув шартларини тасдиқлаши зарур.

11-босқич. Ариза тўлиқ тўлдирилгандан кейин кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун “Паспорт виза” тизимига йуналтирилади.

12-босқич. Ижобий ҳулоса чиқарилган ҳолатларда МвФРБ томонидан, уй эгасининг ва рўйхатдан ўтувчи шахснинг шахсий кабинетига, муваффақиятли рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат юборилади.

Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг электрон нусхаси, асл нусхага тенглаштирилади ва ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини пастки қисмида жойлашган QR-код орқали аниқлаш мумкин.

Давлат хизматини оптималлаштириш натижалари

Хизмат қуйидаги бандлар бўйича оптималлаштирилади:

· кўп сонли ҳужжатларни йиғиш ва уй эгаси билан биргаликда МвФРБга бориш талаб этилмайди;

· ортиқча ҳаражат ва сарсонгарчиликлар учун зарурат қолмайди;

· рўйхатдан ўтиш эса 5 иш кунидан 1 иш кунига қисқартиради.

Кўрсаткич

Анъанавий шакли

Электрон шакли

Керакли ҳужжатлар сони

7

0

Ўзаро ҳамкорлик қилинадиган Давлат органлари сони

2

0

Хизматнинг охирги натижаси

Вақтинчалик рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи ҳужжат

Хужжатнинг электрон шакли

Рўйхатдан ўтиш ҳужжатининг берилиш муддати

5 кун

1 кун

Ҳозирги пайтда ушбу хизмат тест режимида ишламоқда ва ундан фойдаланишда енгиллик яратиш учун такомиллаштириш босқичида турибди. Шу муносабат билан хизматни тақдим этишда фойдаланиладиган маълумотлар базаси, хусусан, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги (АИС «Нотариус») ва Ички ишлар органларнинг идоралараро ахборот тизимларининг маълумотлар базалари инвентаризация қилинмоқда ва тўлдирилмоқда. Тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларини таокмиллаштириш бўйича ишлар тугатилганидан кейин ва мазкур давлат хизматининг барча мавжуд камчиликлари аниқланиб, тузатилганидан сўнг у бутун мамлакат бўйлаб тўлиқ ишга туширилади.

Ички ишлар органларнинг хизматларини Ахборотлаштиришнинг навбатдаги босқичи

Юқорида баён қилинган маълумотлардан кўриниб турибдики, Ички ишлар органларида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш хизмати анъанавий усулдан электрон кўринишга жадал қадамлар билан ўтказилмоқда.

Юқорида таърифланган ЯИДХПда ишга туширилган хизматдан ташқари турар жой ҳақидаги маълумотларни олиш ҳамда кишининг судланган ёки судланмаганлиги тўғрисида маълумот олиш кабиларнинг электрон шаклга ўтказилганлигини тасдиқлаб турибди. Турар жой ҳақида маълумот олиш хизмати ишга туширилгандан сўнг ундан 3500 дан зиёд киши фойдаланган, судланган ёки судланмаганлик ҳақидаги маълумотлар хизматидан эса 2000 нафар фуқаро фойдаланган.

Ички ишлар органлари хизматлари сифатини ошириш учун яна кўплаб соҳаларга ЯИДХПда ва давлат хизматлари марказларида электрон хизматларни жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Ҳулоса қилиб айтганда, Ички ишлар органларининг технологик ривожланиши, улар фаолиятининг рақамлаштирилиши ҳуқуқий тартибни саылаш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш бщйича ишларнинг самарадорлигини оширади.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи.

Кремль миллиардлаб топмоқда, Европа эса миллиардлаб сарфламоқда

Россия Европанинг Украинага сарфлайдиганидан кўпроқ даромад олади.

ХХР Данияга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш чақириғига "шапалоқ" билан жавоб қайтарди

Хитой Халқ Республикаси Россия билан ҳамкорликдан воз кечиш чақириғига жавобан Данияга "дипломатик шапалоқ" туширди.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

Дуров: "Мен русман!"

Telegram асосчиси айбловларга раддия берди.

Россияликлар Сумига ёриб кирди, шиддатли жанглар давом этмоқда

Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Президент учаётган самолёт аэропортга қўнаётган пайтда ҳалокатга учрашига сал қолди

Нашрнинг ёзишича, самолёт шинаси ёрилиб кетган

Уйчи тумани ҳудудида мудҳиш ҳолат юз берди

Улар чинни пиёла-чойнак ишлаб чиқариш корхонасига кетаётган бўлган экан.

Юлдуз Усмонованинг концертидаги тартибсизликлар бўйича текширув бошланди

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговгача текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон БРИКСдан юз ўгирди: Президентдан очиқ баёнот

Тўқаев БРИКСга шубҳа билан қаради.

Абдуқодир Ҳусанов шарафига “АК45” номли энергетик ичимлик ишлаб чиқарилдими?

Бироқ футболчининг Инстаграмдаги расмий аккаунти @ak45sila саҳифасига обуна бўлган.

"Бундай ҳолга йўл қўйганимиз учун ўзимизни ҳеч қачон кечира олмаслигимиз мумкин"

Ғазонинг жанубидаги Носир шифохонасида кўнгилли бўлиб ишлаган шифокор Христос Георгалас Исроил "болаларга қарши уруш" олиб бораётганини таъкидлади.

2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан тахминан 400 минг киши урушга бориш учун шартнома имзолади — “Важние истории”

"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.

Россия БМТда Украина билан чексиз урушишга тайёрлигини маълум қилди

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Москванинг Украинага қарши ҳарбий тажовузни номаълум муддатга давом эттиришга қарор қилганини билдирди.

7 июнь шанба куни ҳамма дам олади

2025 йилда Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келади – Президент қарори эълон қилинди.

Суд Путинни Гитлер билан таққослашни тақиқлади

Тақиқ остига Путинга фюрернинг мўйлови ва соч турмаги фотомонтаж қилинган суратлар тушди. Шунингдек, суд "Путлер капут" ёзувларини ҳам тақиқлади.

Хоразмда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи 10 минг доллар олаётганида ушланди

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

АҚШ энг кучли ядро авиабомбасини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

В61-13 нинг қуввати 360 килотоннага етади. Бу АҚШ ядро қурол-яроғидаги энг кучли жанговар бошқисмлардан бири ҳисобланади.

Путин Япония собиқ бош вазирининг бевасини кўз ёшларга ботирди

Россия президенти Владимир Путин Москвада қотилликка учраган Япония собиқ бош вазири Синдзо Абенинг хотини Акиэ Абе билан учрашди.

"Биз Сумы ва Харков вилоятларини оламиз"

Россия делегацияси айнан шу сўзларни Истанбулда украиналикларга айтган.

"Одамлар оч эди ва ҳамма нарсани олиб кетишди"

Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.

НАТО–Россия уруши башорат қилинди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.

Путин яхши кайфиятнинг сирини ошкор қилди

Россия президенти Владимир Путин яхши жисмоний ҳолат ва ташқи кўринишни сақлаб қолиш сирлари ҳақида гапирди.

Қўқонда дўкон олдидаги тортишув қотиллик билан тугади – ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди (ВИДЕО)

Фарғона вилоятида қасддан танишини қайта-қайта босиб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди.

Толибоннинг афюнга қарши кураши: муваффақиятга эришиш мумкинми?

Толибон раҳбарияти мамлакатда опиум манбаи бўлган кўкнор етиштиришни қатъиян тақиқлади ва бу борада кескин чоралар эълон қилинди.

Қаршида 1,7 кг. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Коронавируснинг янги тўлқини тобора кенгроқ тарқалмоқда

Маълумотларга кўра, Гонконгда кекса ёшлилар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда,

Afrosiyob поезди эмас, манёвр тепловози ёнди — Ўзбекистон темир йўллари

Воқеа жойига етиб келган мутахассислар томонидан ёнғин ўчирилди. Компания ёнғин ҳақида кейинроқ маълумот беришга ваъда берди.

Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5 млрд. 353 млн. сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, сифати кафолатланмаган ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 5 млрд. 353 млн. сўмни ташкил этади.

Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёр

АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.

Аргентина президенти Хавер Милей АҚШ вазирини олтин бензин арра билан кутиб олди — сиёсатда янги рамз!

27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.

Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёр

АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.

Аргентина президенти Хавер Милей АҚШ вазирини олтин бензин арра билан кутиб олди — сиёсатда янги рамз!

27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.

Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда

Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.

Наркоз остида зўрланган болалар: жарроҳ 20 йилга қамалди

Шифокор 299 нафар беморга нисбатан зўрлаш ва бошқа жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этган, уларнинг 256 нафари 15 ёшдан кичик болалар бўлган.

Трамп Нетаняҳуни огоҳлантирди

Эронга қарши ҳар қандай ҳаракат музокараларни издан чиқариши мумкин.

Путиннинг Украина урушини тўхтатиш учун қўйган қатъий талаблари ошкор бўлди!

Путин Украина урушини тўхтатиш учун Ғарбдан ёзма мажбурият талаб қилмоқда!

“Украина NATO саммитида бўлмаса, Путин ютади”

Украина июн ойида ўтказиладиган NATO саммитида иштирок этиши керак.

Берлиндан "узоқ масофали салом"

Украинада немис қуроллари ишлаб чиқарилади — Германиядан тарихий қадам.

Яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз бериши мумкин

USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.

Францияда эвтаназия ҳақида қонун қабул қилинди

Франция Миллий Ассамблеясининг 305 нафар аъзоси шифокорлар ёрдамида ўз жонига қасд қилишни қўллаб-қувватлаган

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Шунингдек, воқеа юзасидан қасддан баданга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган

“Қамчиқ” довонида “Gentra” хандаққа тушиб кетди

Яна бир автомобиль – “Мерседес” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

SWS3 — Хитойнинг дронларга қарши қўрқинчли жавоби

Хитой дронларга қарши янги зенит-ракета-тўп мажмуасини яратди.

Асирликда ҳалок бўлган 200 нафар аскар: жонлар ҳисобидаги уруш ҳақиқати

Уруш бошланганидан бери Россия асирлигидаги 200 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлди.

АҚШнинг режаси бор, аммо у ҳеч кимга маъқул келмаяпти

АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган.

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Ливерпулда автомобил одамларни босиб кетиши оқибатида 27 киши жароҳатланди

Маҳаллий ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қолган жабрланганларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ичидаги 19 ёшли ҳайдовчиси билан ёниб кетди

Қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган, ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган.

22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.