Қандай ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади?

Қандай ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади?
Болаларга руҳий таъсир ўтказиш ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин.
 
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш фақат суд тартибида, аниқ белгиланган асослар мавжуд бўлганда, амалга оширилади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги яна бир бора эслатади. 
 
Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:
 
  • ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан, алимент тўлашдан бўйин товласа;
  • узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
  • ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан, жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
  • муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
  • ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!