Россия президенти Владимир Путин Қўшма Штатларга жорий фронт чизиғини тузатиш ва босиб олинган ҳудудларни Россияга қолдириш орқали Украинадаги урушни тугатишни таклиф қилди. Бу ҳақда Financial Times газетаси музокаралар мазмунидан хабардор учта манбага таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Путин апрел ойи бошида Санкт-Петербургдаги учрашувда АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткоффга тегишли таклифни билдирган .
Путиннинг таъкидлашича , Москва Донецк, Луганск, Запорожя ва Херсон вилоятларининг Украина назорати остида қолган қисмларига нисбатан "ўз даъволаридан воз кечишга" тайёр. Шу билан бирга, Россия назорати остидаги ҳудудлар ўзиники бўлиб қолиши керак.
Манбаларга кўра, Трамп президент сифатидаги илк 100 кун ичида тинчликпарварлик миссияси муваффақиятини кўрсатиш учун 30 апрелгача тинчлик келишувига эришмоқчи.
Шунингдек, нашрнинг хабар беришича, АҚШ Қрим устидан Россия суверенитетини тан олиш ва ишғол қилинган ҳудудлар устидан Кремлнинг амалда назоратини ўз ичига олган келишув лойиҳасини таклиф қилган.
🇪🇺 Музокаралардан хабардор европалик расмийларнинг огоҳлантиришича, Путиннинг ташаббуси АҚШни Москва шартларини қабул қилишга кўндириш ва уларни Украинага мажбурлаш учун “ўлжа” бўлиши мумкин .
“ Энди Киевга Трамп ғалабани эълон қилиши учун ҳамма нарсадан воз кечиши учун катта босим бор ”, — дея манбалардан бирининг сўзларини келтиради нашр.
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Европа Иттифоқи Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Москва тинчликка интилмайди ва фақат сулҳ таклифи билан "ўйин ўйнайди".
Каллас, шунингдек, Киев ва унинг иттифоқчилари Қўшма Штатлар Кремлга нисбатан кескинроқ позицияда бўлишини кутганини таъкидлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Жорий йилда ўқув йилининг расмий якуни якшанба кунига тўғри келгани боис 11-синф битирувчилари учун тантанали тадбирлар мактаб маъмурияти қарорига кўра 23 ёки 24 май кунлари бўлиб ўтади
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.