“Қамчиқ” довонида юк машинаси жарликка қулади, ҳайдовчи куйиш натижасида вафот этди

“Қамчиқ” довонида юк машинаси жарликка қулади, ҳайдовчи куйиш натижасида вафот этди

Кеча, 12 июнь куни “Қамчиқ” довонида бахтсиз ходиса юз берган. ИИВ Матбуот хизматидан маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Поп туманида ҳайдовчи С.Олимов (исми) DAF юк автомашинасини “Водий-Тошкент” йўналиши бўйича ҳайдаб кетаётиб “Қамчиқ” довонидан тушаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.
 
Сўнгра  қарама-қарши йўналишга ўтиб, йўл четидаги темир тўсиқларни ҳам бузиб жарликка тушиб кетган.
 
Натижада юк автомашинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи С.Олимов эса куйиш жароҳати билан воқеа жойида ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!