Қамашида магистрал ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди

Қамашида магистрал ичимлик суви қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда “C.B.S” МЧЖ раҳбари И.Б. “Совсантепа” МФЙ ҳудудидаги МЧЖга қарашли иссиқхонани “Шаҳрисабз-Қарши” магистрал ичимлик суви қувурига ноқонуний улаб, 237.5 млн сўмлик ичимлик сувини сарфлаб, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!