Путиннинг инаугурация санаси белгиланди

Путиннинг инаугурация санаси белгиланди

Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурацияси 7 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Федерация Кенгашининг Конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Андрей Клишас қўмита йиғилишида маълум қилди.

ТАСС хабарига кўра, маросим олдидан, 6 май куни сенаторлар COVID-19 учун ПЗР тестидан ўтадилар.

Бу Путиннинг президент сифатидаги бешинчи инаугурацияси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида бўлиб ўтган сайловда Владимир Путинни сайловчиларнинг 87,28 фоизи қўллаб-қувватлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!