Путин уруш бошланганидан буён илк марта Қримга борди

Путин уруш бошланганидан буён илк марта Қримга борди

Россия президенти Владимир Путин 2014 йилда аннексия қилинган Қримга борди. Бу ҳақда Кремл ахборот хизмати хабар бермоқда.

Путин Севастополдаги «Херсонес Таврический» тарихий-археологик паркка борди. Қисқа муддатли экскурсияда Путинга Севастопол губернатори Михаил Развожаев ҳамда яна бир руҳоний ҳамроҳлик қилган.

Путинга ҳудуддаги «Артек»нинг филиали бўлмиш «Корсун» болалар марказини ҳам кўрсатишди. Севастопол губернатори Михаил Развожаевнинг айтишича, Путиннинг ташрифи режалаштирилмаган ва у «ажаблантиришни биладиган» одам. Россия президенти экскурсия тугагач, машина рулига ўзи ўтириб уни ҳайдаб кетди.

Путин Қримга охирги марта уч йил аввал борганди. Россиянинг Украинага бостириб кирганидан буён Путин бирор марта яриморолга бормаганди. Маълумот учун, Украинага тегишли Қрим автономияси 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!