Россия президенти ўзининг журналистлар олдида қилган чиқишида Украина томонини ўзи бир томонлама эълон қилган “ўт очишни тўхтатиш режимини” бузганликда ва 9 май куни Москвага парадда қатнашиш учун келган давлат раҳбарларини қўрқитишга уринишда айблади.
Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:
◾️ Шимолий кореялик ҳарбийлар Курск вилоятида ниҳоятда профессионал ҳаракат қилишди, яхши тайёргарлик ва маҳорат кўрсатишди;
◾️ Курск вилоятини озод этишда иштирок этган КХДРдан келган қўмондонлар ва махсус кучлар аскарларига шахсан миннатдорчилик билдирганимдан мамнунман;
◾️ Биз Европа давлатлари билан муносабатларни тиклаш йўналишида ҳаракат қиляомиз;
◾️ Қатор Европа мамлакатлари ҳанузгача Россия билан қўпол оҳангда ва ултиматумлар билан гаплашишга уринишмоқда;
◾️ Россия бир неча бор ўт очишни тўхтатиш ташаббуси билан чиққан, аммо Киев энергетика объектларига ҳужумлар бўйича мораторийга риоя қилмаган, ҳаттоки Пасха сулҳига ҳам амал қилинмаган;
◾️ Киев ҳукумати ўт очишни тўхтатиш таклифига умуман жавоб бермади;
◾️ Ушбу 3 кунлик сулҳ давомида Украина томонидан Россия давлат чегарасига қасддан 5 маротаба ҳужум қилишга уриниш бўлди. Барча ҳужумлар ва Россия Федерацияси ҳудудига киришга уринишлар қайтарилди, душман катта йўқотишларга учради;
◾️ Туркиянинг Россия-Украина музокараларини ташкил қилишдаги муҳим ролини қайд этиш жоиз;
◾️ Тез орада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Украинада тинчликка эришиш масаласини муҳокама қиламан;
◾️ Россия Украина билан жиддий музокараларга тайёр, мақсад можаронинг асл сабабларини бартараф этиш;
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
22 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, агар Россия ўт очишни тўхтатмаса, G7 давлатлари барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, санкцияларни янада кучайтиришни кўриб чиқишда давом этади", дея хабар бермоқда газета.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.