Путин Россиядаги мигрантлар ҳақида гапирди

Путин Россиядаги  мигрантлар ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида мамлакатдаги барча мигрантлар Россия қонунлари ва анъаналарини ҳурмат қилиши кераклигини айтди.

"Биз Россия иқтисодиёти манфаатларига жавоб берадиган бундай меҳнат ресурсларини жалб қилишимиз керак", деди у.

Путиннинг сўзларига кўра, бу муҳожирлар лингвистик ва этникмаданий нуқтаи назардан тайёрланиши, рус анъаналарини билиши ва қонунларни ҳурмат қилиши лозимлигини англатади.

Шу билан бирга, уларнинг ҳуқуқлари Россияда ҳам таъминланиши керак, дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!