Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудида ноқонуний бўлган ёки Россия қонунчилигини бузган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун янги миграция режимини жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар веб-сайтида эълон қилинган.
Бу режим мамлакатда ноқонуний бўлган хорижликларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклашни, шунингдек, миграция соҳасида федерал ҳукумат назоратини кучайтиришни назарда тутади. Янги қонун Россияда қонуний асосларсиз бўлган хорижликларга нисбатан қўлланиладиган чора-тадбирлар мажмуи сифатида белгилаб қўйилган «қувиб чиқаришнинг ҳуқуқий режими» концепциясига асосланади.
Янги қонун мамлакатда ноқонуний бўлган хорижликлар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган миграция режимини ўрнатади. Унда Россияда қонуний асосларсиз қолган хорижликларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш, шунингдек, миграция соҳасида федерал давлат назоратини кучайтириш назарда тутилган.
Қонун шунингдек, Россияда визасиз вақтинча бўлиш муддатини йил давомида 90 кунгача қисқартиради. Илгари визасиз режимда келган хорижликлар ҳар 180 кунлик муддат ичида мамлакатда жами 90 кун қолишлари мумкин эди.
Бунгача Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг январь-июль ойларида Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятига 404 минг нафар чет эл фуқароси кириб келгани ҳақида хабар берган эди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга кўпдир.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.