Путин Қирғизистон билан ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади

Путин Қирғизистон билан ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон билан ягона минтақавий ҳаво мудофааси тизимини яратиш бўйича келишувни ратификация қилувчи қонунни имзолади.

Шартнома муддати давомида Қирғизистон Россияга 5 гектар ер участкасини беради. Давлат Думаси қонунни 23 майда қабул қилди, Федерация Кенгаши 24 майда маъқуллади.

МДҲнинг ягона ҳаво мудофаа тизими 1995 йилда ташкил этилган. 2022 йилга келиб Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фаол иштирокчилар бўлиб қолишди. МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати чекланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!