Путин мактабдаги отишмада ҳалок бўлган болаларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

Путин мактабдаги отишмада ҳалок бўлган болаларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

Россия президенти Владимир Путин Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмадан кейин кўрсатмалар берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади ТAСС.

Россия раҳбарига таълим муассасасидаги вазият тўғрисида хабар берилди. Ҳисоботдан кейин Путин Миллий Гвардия раҳбари Виктор Золотовга фуқаролар фойдаланиши мумкин бўлган қурол турлари бўйича янги регламентни зудлик билан ишлаб чиқишни буюрди. Шунингдек, президент Қозонга иккита вазирни – Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашко ва Таълим вазири Сергей Кравцовни юборди. Россия раҳбари ёрдам кўрсатишни ва жароҳат олган болаларга барча керакли тиббий ёрдамни кўрсатишни буюрди

Шунингдек, Путин отишмада ҳалок бўлган болаларнинг қариндошларига ҳамдардлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!