Президент Тошкент шаҳар ҳокимига янги вазифа топширди

Президент Тошкент шаҳар ҳокимига  янги вазифа топширди

Йиғилишда Юнусободда ўтказилган бир ҳафта ўрганиш давомида 600 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имкониятлар аниқлангани қайд этилди.

Ушбу салоҳиятни рўёбга чиқариш учун иқтисодий комплекс раҳбариятига янги ёндашув асосида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жойлаштириш вазифаси қўйилди.

Шаҳар ҳокимига хориждаги йирик шаҳарларнинг саноат, инфратузилма, тадбиркорлик, коммунал соҳаларидаги ижобий тажрибасини Тошкентда жорий қилиш топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!