Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувохитов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов раҳбарлигида Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигихабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 апрелдаги “Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4681-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Онлайн йиғилишда Самарқанд ва Термиз давлат университетлари, Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамда Тошкент давлат техника, Тошкент давлат аграр, Тошкент давлат педагогика университетлари ва Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиаллари раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, йиғилишда Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори этиб тайинланган Рахимов Ғанишер Худойкулович таништирилиб, мазкур янги олий таълим муассасаси олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.