Пойтахтда жамоат транспорти ҳаракати тикланяпти

Пойтахтда жамоат транспорти ҳаракати тикланяпти

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида жорий йилнинг 25 майидан бошлаб жамоат транспортлари ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, барча йўловчилар санитария қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак, масофани сақлаб, ниқобда бўлишлари шарт.

Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари ҳам пойабзал устахоналари, мебел йиғувчи ва тузатувчилар, соатсоз кабилар 21 майдан иш бошлайди.

“Транспорт востиларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш марказлари ҳам очилади”, деган амалдор.

Маълумот учун, Қирғизистонда 1243 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 14 нафари вафот этган ва 898 нафари соғайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!