Юнусобод тумани собиқ ҳокими иши судда кўрилмоқда.
Юнусобод туман собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора билан қўлга олинган ва шундан кейинги ҳолатларда жимлик кузатилганди.
Юнусобод тумани собиқ ҳокими Абдусаматов Бахтиёр Ҳасанович Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, 2-қисми а банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш), 210-моддаси 2-қисми а банди, б банди ва 3-қисм а банди (Пора олиш) билан айланган ва бу ҳолат судда кўрилмоқда.
Шунингдек, собиқ ҳоким ишида яна икки айбланувчига нисбатан ҳам суд тергови олиб борилмоқда.
Жумладан Ўлмас Муҳамедсаидов Жиноят кодексининг 168, 211, 212-моддалари билан айбланган.
Шоҳрух Маликов эса Жиноят кодексининг 211, 212-моддалари билан айбланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан юритилган 1-10-1911/11-сонли жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судяси Нурматов Зафарбек Абдиваҳобович суд тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.