Польша Бош вазири МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага топшириш имкониятини маълум қилди

Польша Бош вазири МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага топшириш имкониятини маълум қилди

Польша Бош вазири Матеуш Моравецки яқин ҳафталарда Польшанинг МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага топшириш имкониятини маълум қилди.

«Бу 4-6 ҳафта ичида содир бўлиши мумкин», - дея унинг сўзларини келтиради Польша матбуоти.

Аввалроқ Польша Мудофаа вазирлиги Варшава, агар бу етказиб бериш халқаро коалиция доирасида амалга оширилса, Украинага МиГ-29 қирувчи самолётларини етказиб беришга тайёрлигини малум қилганди.

Шунингдек, Варшава Украинага 14 та Leopard 2 танкини топширгани малум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!