Покистонда 10 та одам сув тошқини қурбони бўлди

Покистонда 10 та одам сув тошқини қурбони бўлди

Покистоннинг Балужистон вилоятида тинимсиз ёғаётган ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 10 та киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Andalou агентлиги.

Dawn газетасининг ёзишича, якшанбага ўтар кечаси мамлакатнинг Хуздар, Зоб ва Аварон шаҳарларида кучли ёмғир ёғган.

Табиий офат оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, улардан 8 нафари бир оила аъзоларидир. Ҳалок бўлганлар орасида иккита бола ва учта аёл бор.

Ҳудуддаги баъзи бинолар шикастланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!