Покистон Россия билан хом нефт импорти бўйича музокаралар олиб боради

Покистон келаси ой Россия билан узоқ муддатли хом нефт импорти бўйича музокаралар олиб боради.
Бу ҳақда “News” нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, Покистон Энергетика вазирлиги делегацияси Россия Федерациясидан нефт етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш учун 10-октябр куни ушбу мамлакатга уч кунлик ташриф буюришни режалаштирган.
Мамлакат энергия манбаларини диверсификация қилишга ва нефт маҳсулотларининг юқори нархларига дош беришга ҳаракат қилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, юқори даражадаги делегация 10-12 октябр кунлари Россияда бўлиб ўтадиган энергетика анжуманида иштирок этади ва бу давлат расмийлари билан учрашиб, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилади. Уларнинг сўзларига кўра, делегация Россия хом нефти ва суюлтирилган газини узоқ муддатли етказиб бериш, шунингдек, “Шимол-Жануб” газ қувури лойиҳасини муҳокама қилишни режалаштирган.