Портлаш сабаблари ҳозирча аниқ эмас, бироқ хабарларда ҳодиса худкуш террорчи томонидан содир этилгани тахмин қилинмоқда. Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф содир бўлган воқеани қоралаб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Исломобод полицияси портлашни террорчилик ҳужуми деб баҳолади ва тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилди. Қутқарувчилар ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, ярадорларнинг айримлари оғир аҳволда қолмоқда. Телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳаларда полиция ва маҳаллий аҳоли жароҳатланганларни яқин атрофдаги шифохоналарга ташиётгани акс этади.
Ҳозирча портлаш учун ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ, бироқ гумонлар Покистон “Толибон”и ёки ИШИД каби жангари гуруҳларга қаратилиши эҳтимоли юқори, дея хабар бермоқда The Washington Post. Ушбу гуруҳлар илгари ҳам мамлакатда озчиликни ташкил этувчи шиаларга қарши ҳужумларда айбланган.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Қулаган самолёт бортида экипажнинг қанча аъзоси бўлгани ва уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берилмаган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.