Пиротехника буюмлари муомаласи Қонун билан тартибга солинди
“Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1111-сон, 13.01.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қонунга кўра, пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) ёрдамида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмларидир.
⏭️ Пиротехника буюмлари уларнинг хавфлилик зонаси, шу жумладан атрофдаги фазонинг зарарланиш даражасидан келиб чиқиб, хавфлиликнинг I – V синфларига бўлинади.
✅ Ўзбекистонда хавфлиликнинг I синфига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилади.
⛔️ Ўзбекистонда хавфлиликнинг II – V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
🏛 Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ички ишлар ва божхона органлари томонидан амалга оширилади.
📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
