Перу терма жамоаси футболчилари Испания полицияси билан жанжаллашди

Перу терма жамоаси футболчилари Испания полицияси билан жанжаллашди

Перу терма жамоаси футболчилари ва Испания полицияси ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатди.

Манбага кўра, воқеа меҳмонхонада рўй берган. Мухлислар перулик футболчиларга яқинлашмоқчи бўлганида испан полицияси ўйинчилардан бирини итариб юборган. Футболчи бунга жавобан полициячини туртган. Шундан сўнг перулик футболчилар ва полиция ўртасида кичик зиддият юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, Перу терма жамоаси бугун Мадридда Марокашга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!