Пентагон Украинага замонавий танклар етказиб бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ходимига таяниб, The New York Times нашри хабар берди.
“Ҳозир кун тартибида бошқа масалалар қатори танклар ҳам бор. Биз вазиятни ўрганяпмиз ва келажак учун уларга (Украина ҳарбийларига ) қандай қурол ва ҳарбий техника керак бўлишини ва АҚШ ва иттифоқчиларимиз Украинага ушбу маблағларни олишда қандай ёрдам беришини режалаштирмоқдамиз", деди манба.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Пентагон Киевга узоқ муддатли ёрдам кўрсатиш йўлларини муҳокама қилмоқда, бунда Украинани НАТО қўллаётган замонавий қуроллар билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинага 675 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратишни маъқуллаган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.