Пенсия жамғармасининг 34 ёшли ходими «жиддий касалликка қарши оғир курашдан сўнг» вафот этди

Пенсия жамғармасининг 34 ёшли ходими «жиддий касалликка қарши оғир курашдан сўнг» вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи – Қосимов Миродил Мирходиевич оламдан ўтди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

"2020 йил 19 сентябрда катта йўқотишга дуч келдик. 34 ёшда жиддий кассалик билан оғир курашдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи – Касимов Миродил Мирходиевич оламдан ўтди.

Касимов Миродил 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида, жумладан, 2010-2015 йиллар давомида пенсия жамғармасининг Тошкент вилоят бошқармасида Маблағларни бошқариш ва тўлов мониторинги бўлимида мутахассис кейинчалик бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

2015-2020 йилларда Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратининг  Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб, ўзининг меҳнатсевар, маъсулиятли ва ҳар бир ишга пухталик билан ёндошиши билан тизим тараққиётига муносиб улуш қўшган.

Пенсия жамғармасида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган, тизимни ислоҳ этиш ишларида жонбозлик кўрсатган. Ўзининг садоқати, ишончи ва тинимсиз меҳнати пенсия соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

У қалбимизда олийжаноб инсон, ишончли ҳамкасб, оилапарвар ва садоқатли дўст бўлиб қолади", дейилади маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!