Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам авлоди оламдан ўтди
2020 йил 23 ноябрь куни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам авлоди, шариат фанлари номзоди, Маккадаги Жума масжидларидан бирининг имоми Шайх Муҳаммад Ал-Айдарус вафот этди.
Атоқли илоҳиётчи ўз ҳаёти ва фаолиятини динимизга хизмат қилишга бағишлади. У киши умрининг кўп қисмини диндошларимизни ўқитиш, уларга маърифат улашишга сарфлади ва ажойиб воиз ва самимий мусулмон сифатида бутун дунёда машҳур.
"Islam.ru" маълумотига кўра, Муҳаммад Ал-Айдарусга Маккадаги Ал-Ҳарам масжидида бомдоддан сўнг жаноза намози ўқилиб, Ал-Муалла қабристонига дафн этилган.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).