Павел Дуровнинг яқин танишларидан бири — крипто-трейдер Роман Новак ва унинг турмуш ўртоғи Анна БААдa ижарага олинган виллада жиноий равишда ўлдирилиб, бўлакларга бўлинган ҳолда топилди. Бу ҳақда Fontanka нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, жуфтликни “потенциал инвесторлар билан учрашув” баҳонасида Хатта шаҳридаги виллага чақиришган. Аммо воқеа жиноятчиларнинг режаси бўлиб чиққан — улар Новакнинг криптовалюта ҳамёнида миллиардлаб доллар бор деб ўйлашган. Аммо ҳамён бўш эканлиги маълум бўлгач, жуфтликни шафқатсизларча йўқ қилишган.
Тергов маълумотларига кўра, жабрланувчиларнинг жасад қисмлари сумкаларга жойланиб, савдо маркази атрофидаги турли идишлар ва чўнтакларга ташлаб кетилган.
Ҳозирда БАА полицияси қотилликда гумон қилинган шахсларни қидирмоқда. Жиноят криптовалюта билан боғлиқ йирик молиявий низолар заминида содир этилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский альянс ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.