Рим папаси Лев XIV АҚШ президенти Дональд Трампнинг Европага нисбатан қилган охирги баёнотига муносабат билдириб, уни Вашингтон ва Европа ўртасидаги тарихий иттифоқни бузишга уринаётганликда айблади. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Трамп яқинда берган интервьюларидан бирида Европани «қулаётган қитъа» деб атаган ва унинг раҳбарларини «суст ва бетаъсир» дея танқид қилган эди. Папанинг таъкидига кўра, бундай баёнотлар икки томонлама кўп йиллик ҳамкорликка жиддий путур етказиши мумкин.
«Кечирасиз, аммо мен кузатаётган баъзи нарсалар Европага ва АҚШга ўнлаб йиллар давомида хизмат қилган ҳақиқий иттифоққа жиддий таъсир кўрсатмоқда. Яқиндаги интервьюларда Европага нисбатан айтилган сўзлар – бу муҳим ва келажак учун зарур бўлган альянсни бузишга уринишдек кўринади», – деди Папа Лев XIV Трамп берган интервьюга ишора қилиб.
Папа, шу билан бирга, Трамп ва унинг жамоаси ўз сиёсий дастурини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга эканини тан олди. Аммо унинг фикрича, бу дастурдаги айрим нуқталар ҳатто АҚШнинг ўзида ҳам кенг қўллаб-қувватланмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Украина атрофидаги можарони ҳал этишга Европанинг «ягона ҳиссаси – баёнотлар ва даъватлар» эканини айтиб, қитъани етакчилик қилмаётганликда айблаган эди. Axios нашрининг маълумотларига кўра, ҳатто АҚШ маъмуриятининг айрим вакиллари Европани Украина бўйича тинчлик келишувига асосий тўсиқ деб билади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.