Кеча, 26 июнь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туман ҳокимияти биноси атрофида ўрнатилган темир панжаралар тўлиқ олиб ташланди. Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов ташаббуси билан амалга оширилган иш рамзий маънода фуқаролар ва давлат идоралари ўртасида турган кўзга кўринмас тўсиқ олиб ташланганлигини ва ҳокимият органларининг шаффоф ишлашини кўрсатиб беради. Панжаралар тўлиқ олиб ташланганидан сўнг, ҳокимият нафақат маъмурий идора сифатида хизмат қилади, балки, хокимият атрофида аҳоли дам оладиган, сайр қиладиган масканга айланади. Маълумот ўрнида, Чилонзор туман ҳокимлигида сўнгги бир неча ой давомида катта қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хокимият биносининг ён – атрофлари ободонлаштирилиб аҳоли учун барча қулайликлар яратилган. Шунингдек, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш орқали халқ фаровонлигига эришилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.