«Пандемия Европа кексаларга нақадар эътиборсиз эканини кўрсатиб қўйди»

A A A
«Пандемия Европа кексаларга нақадар эътиборсиз эканини кўрсатиб қўйди»

БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий идораси директори Аланна Армитаж Kun.uz`га тақдим этган мақоласида пандемия даврида Европанинг кекса ёшдаги аҳолиси мураккаб вазиятга тушиб қолгани, уларнинг ижтимоий ҳимояси долзарб аҳамият касб этаётгани ҳақида сўз юритади.

Бутун Европа бўйлаб, Испаниядан тортиб Сербиягача, қариялар уйлари COVID-19 инфекциясининг қизғин ўчоқларига айланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, узоқ муддатли шундай муассасаларда истиқомат қилувчи одамлар Европада коронавирусдан вафот этганларнинг қарийб ярмини ташкил этмоқда.

Вируснинг дунё бўйлаб одамлар ҳаётига чек қўйиши ҳақидаги юракни ҳаяжонлантирадиган статистик маълумотлар орасида мана шу рақам менинг диққатимни жалб қилди. Ушбу рақам бизнинг кўз ўнгимизда рўй бераётган тасаввур қилиб бўлмайдиган фожиани ёритмоқда, аммо негадир бу ҳолат ҳайратланарли даражада жамоатчилик эътиборини унчалик жалб қилмаяпти.

Статистика бўйича, парвариш қилинадиган интернатларда яшайдиган кекса одамлар умумий аҳолининг жудаям кам қисмини ташкил қилади – масалан, Европада киши бошига қариялар уйида истиқомат қиладиган одамлар сони энг кўп бўлган мамлакат – Германияда, кексалар сони аҳолининг деярли 1 фоизини ташкил қилади холос. Бу эса, вирус туфайли келиб чиқадиган ўлим ҳолатлари орасида аҳолининг қариялар уйларида яшовчи қисми ҳаддан ташқари кўпиртириб кўрсатилгани тўғрисида тушунча беради.

Умуман олганда, кекса одамларга пандемия жуда ёмон таъсир қилади. Уларда COVID-19 туфайли оғир касалликка чалиниш хавфи юқори ва ўлимнинг 95 фоизи 60 ва ундан катта ёшдагилар орасида содир бўлмоқда. Бу эса аҳолисининг аксарият қисмини ёши улуғ одамлар ташкил қиладиган минтақа – Европа ўз ҳудудларида пандемияни мана шундай катта вайрон қилиш кучи билан бошидан кечираётганининг сабабларидан биридир.

Ўз навбатида, кекса одамлар нафақат соғлиқни сақлаш тизимидаги  хизматлар, балки вирус тарқалишининг олдини олиш чоралари таркибидаги жисмоний масофаланиш (номувофиқ тарзда ижтимоий масофаланиш деб номланади) бўйича ҳам жиддий муаммоларга дуч келишмоқда. Бу омиллар уларнинг ҳаёти ва турмуш тарзига номутаносиб таъсир кўрсатмоқда, чунки улар ўзлари ишонган ва кутган кўпгина хизмат турларидан, ёрдам ва ғамхўрликлардан маҳрумдир.

Табиийки, қариялар уйларида яшайдиган кексалар аҳолининг эътибордан четда ва қаровсиз қолган, энг ҳимоясиз қатлами қаторига киради.

Атрофида ўз яқинларисиз, баъзан етарлича молиялаштирилмаган ва зиммасига ҳаддан зиёд кўп иш юклатилган муассасалар томонидан минимал даражада парвариш қилинадиган ҳолда ёлғизликда вафот этаётган қариялар ҳақида даҳшатли ҳикояларни эшитмоқдамиз.

Ҳозирги кунда қариялар уйларида юз бераётган фожиалар моҳиятан битта, аммо бу бизнинг кексаларга кўрсатадиган эътиборимиз нақадар муваффақиятсиз эканини ҳам ифодалайди. Пандемия бу муваффақиятсизликка енгил нажот бўлди, аммо аслида бу ҳолат COVID -19 билан бошланмади.

Муаммо шундаки, Европа давлатлари тез кексаймоқда – ҳар тўрт кишидан бирининг ёши аллақачон 60 ёшдан ўтди.

Жамиятлар ўз сафларида тобора ўсиб бораётган кекса авлод вакилларининг фаровонликда яшаши, соғлиғини мустаҳкамлаши, ўз жамоалари ва ҳамжамиятларида фаол ҳаёт кечиришлари учун шароит яратиш мақсадида саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Бироқ, барибир кўплаб кекса одамлар бепарволик, қашшоқлик, ижтимоий четланиш ва яккаланиш машаққатларини бошдан кечирмоқдалар – бу муносабат пандемия туфайли янада оғирлашмоқда.

Балки бундан ҳам ачинарлиси, жамоатчиликнинг уларга кексайиб, аҳамиятсиз, ҳатто «ортиқча юк» бўлиб қолганликлари ҳақидаги кўп сонли маданий кесатиқларга қоришган муомаласидир.

Умид қиламизки, бу инқироз ва унинг минглаб ёши улуғ одамларга етказадиган даҳшатли таъсири жамиятда қарияларга бўлган муносабатимиз ва диққат-эътиборимизни яхшилашимизда бурилиш нуқтаси бўлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) бу йўналишда ўз ҳамкорлари – ҳукумат ва фуқаролик жамиятидаги шериклари билан ҳамжиҳатликда нафақат пандемия пайтида, балки доимий равишда қарияларни қўллаб-қувватлаш учун янада кўпроқ саъй-ҳаракатларни давом эттиришни мақсад қилган.

Шу билан бирга, кекса ёшлиларнинг қадр-қиммати ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ва улар интеграциялашган ҳолда ҳамда ўз жамоаларида иштирок этишларини таъминлаш борасидаги фаолият янада кучайтирилади.

Ҳозир, кўплаб давлатлар инқирозни қандай қилиб имкониятга айлантириш мумкинлигини кўриб чиқмоқдалар. Буни амалга ошириш учун улар томонидан тўртта муҳим қадам мавжуд:

1. COVID-19га жавобан амалга оширилаётган ҳаракатлар мажмуасида кекса одамларни ҳимоя қилишни устувор ўринга қўйиш. Бунга қарияларнинг тенг ҳуқуқлари ва қадр-қимматини қўллаб-қувватлаш тўғрисида аниқ оммавий хабарлар юбориш ва жамоат мажбуриятлари оддий хизмат доирасидан ташқарига чиқишини намойиш қилиш ҳам киради.

Хизматларнинг узлуксизлигини таъминлаш, уларга ғамхўрлик қилаётганларни қўллаб-қувватлаш, изоляция қилинган одамларга етиб бориши учун рақамли технологиялардан фойдаланиш - инқироз оқибатларини юмшатишда муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

2. Кекса одамларни тинглаш. Ушбу инқирозга жавобан ва келажак учун сиёсатни ишлаб чиқишда биз катта тажрибага эга бўлган ёши улуғ инсонларнинг гапларига қулоқ тутишимиз даркор.

3. Оммавий нутқ ва амалиётда одамнинг ёшига урғу беришга қарши кураш. Ушбу инқироз даврида янада кўпроқ юзага келган кенг тарқалган камситиш ва салбий стереотипларга нисбатан муросасозлик  бўлмаслиги лозим.

Зеро, авлодлараро бирдамлик ва ҳамжиҳатликка асосланган инсоний ғояни илгари суриш ва бу борада ёши улуғлар қўшган қимматли ҳиссалар ижтимоий меъёрлар ва муносабатларни ўзгартиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

4. Ёш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ва стратегик механизмларни ҳамда бюджет харажатларини қайта кўриб чиқиш. Энди инқироздан четга назар ташлаб, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик ва ижтимоий таъминот каби соҳаларда нималарни ўзгартириш кераклигини кўриб чиқиш вақти келди, шунда давлатлар тезкор демографик ўзгаришларнинг оқибатларини енгиш баробарида, кекса ёшдаги аҳолининг ҳуқуқ ва танловларини таъминлай оладиган шароитда бўлади.

Ўз фикримизда собит бўлайлик: инқироз пайтида жуда кўп кексаларнинг ўлими муқаррар эмас эди. Бу муваффақиятсизлигимизнинг тўғридан-тўғри натижаси – уюшмалар, муассасалар ва маданиятлар томонидан кекса авлод ҳаёти ва фаровонлиги учун тенг эътибор ва аҳамият бермаслигимиз оқибатидир.

Биз ўтмиш хатоларидан сабоқ олишимиз ва жамиятнинг муҳим устунлари сифатида: ўқитувчи ва мураббий, васий ва кўнгиллилар, ҳикоянавислар ва ижодкорлар, маданият тарқатувчилар ва биз баъзан одатий деб ҳисоблайдиган ҳуқуқлар учун курашчилар сифатида кекса авлоднинг ўрни тан олинадиган ва қариялар қўллаб-қувватланадиган барча ёш вакиллари жамиятини яратишга жиддий қарашимиз керак.

Ёши улуғлашаётган Европада биз ўз қобилиятлари, истеъдодлари ва бошқа ҳиссалари билан аҳолининг тўртдан бир қисмини эътибордан чиқариб ташлашимиз мумкин эмас. Кексаларга бошқалар каби бир хил ҳуқуқ ва қадр-қиммат билан муомала қилинишини таъминлаш нафақат ахлоқий шарт, балки ҳамма – ҳам қариялар, ҳам ёшлар учун муваффақият омилидир.

Аланна Армитаж,
БМТ Аҳолишунослик
 жамғармасининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий идораси директори


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Хитой қуролли кучлари энг катта йўқотишлардан бирига дуч келди

Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Дурдона Ҳакимованинг жасади ва болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда Истанбулдаги консулхона хабар берди.

Трампнинг икки-тўрт ой умри қолганми?

Трампнинг аломатлари 2016-йилги сайловлардаги ғалабасидан олдин пайдо бўлган ва президент жамоаси унинг ҳолатини яширмоқда

Саудия Арабистони АҚШнинг Эронга зарба беришидан манфаатдорми?

Бу ҳақда Axios нашри хабар тарқатмоқда.

Феврал ойида кутилаётган тахминий об-ҳаво эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.

Бухорода "дом" портлаб кетди

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва бошқа тегишли хизматлар етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

АҚШ Молия вазирлиги раҳбари: Эрон бутун дунё бўйлаб банкларга пул ўтказмоқда

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг айтишича, Эрон расмийлари гўёки Америка босими фонида бутун дунё бўйлаб банкларга пул ўтказмоқда.

Қозоғистонда 14 миллиард доллар чиқарилди — катта иқтисодий ва геосиёсий можаро хавфи

14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.

Зеленскийни икки кундан бери Москвага музокарага чақиришмоқда

Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.

Илон Маск Россия дронларига Starlink сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишини чеклади — The Insider

SpaceX раҳбари Илон Маск компания “Россия томонидан Starlink'нинг рухсатсиз қўлланилишини тўхтатиш” учун чоралар кўрганини маълум қилди.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

"Шайтон трусик": Инстаграмда ички кийимларини беҳаё реклама қилдирган тадбиркорнинг иши судга оширилди

Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Самарқандда 4 нафар эркак нон олиб келиш учун дўконга кетаётган 14 ёшли қизни ўғирлаб кетди

Суд ҳукмига кўра, эркаклардан бири — 5,5 йил озодликдан маҳрум этилган, қолган уч нафарига эса 5 йилдан жазо тайинланган.

"Путин илтимосимни бажарди"

29 январ куни Трамп Путиндан Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларини бир ҳафта давомида ўққа тутмасликни сўраганди.

Дунёдаги энг қиммат ҳарбий самолётни биласизми?

Битта B-2 Spirit бомбардимончисининг ўртача харид қиймати тахминан икки миллиард долларга тенг.

Эрон катерлари АҚШ танкерини эгалламоқчи бўлди

Эрон расмийларининг билдиришича, кема мамлакат ҳудудий сувларига кирган ва огоҳлантиришдан сўнг "хавфсизликка жиддий зарар кўрсатмасдан" ҳудудни тарк этган.

Нигериянинг ғарбидаги ҳужумда камида 162 киши ҳалок бўлди — янгиланди

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Россия Украина энергетика инфратузилмасига йирик ҳужум уюштирди

Россия “бир ҳафталик танаффус” деб аталган даврдан сўнг Украина энергетика объектларига кенг кўламли ракета ва дрон зарбаларини йўллади.

Даркнетда нималар тарқалди?

Ички ишлар органларига тегишли шахсий маълумотларнинг тарқалиши ҳам электрон ҳукумат OAuth сервери бузилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Россиянинг Уфа шаҳридаги мактабда ўқувчи страйкбол автомати билан отишма уюштирди

Ўсмир аллақачон қўлга олинган. Вазият назорат остида, тафсилотларни аниқлаштирмоқда

Самарқандда велосипедчи кетма-кет икки автомобиль уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, дастлаб велосипедчини юк машинаси уриб юборган ва зарба оқибатида у йўлга йиқилган.

Тожикистон чегарасида отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди

Қўмита маълумотига кўра, бу сўнгги бир ой ичида чегарада қайд этилган шунга ўхшаш ҳолатларнинг бешинчиси.

Aviator савдо марказида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Қайд этилишича, ёнғиндан кейин вайроналар остидан 2023-йил май ойида туғилган қизнинг жасади топилган.

Исроил «Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг Ғазода ишлашини тақиқлади

The Times of Israel маълумотига кўра, ташкилот ходимлари февраль ойи охиригача Ғазони тарк этиши керак.

Сербия президенти: Эронга 48 соат ичида зарба берилиши мумкин

Сербия президенти Александр Вучич яқин 48 соат ичида Эронга зарба берилиши эҳтимолини истисно қилмади.

Кубада ёқилғи танқислиги кучаймоқда — The Guardian

Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.

Покистон Белужистонда 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди

Сўнгги икки кун ичида Покистон хавфсизлик кучлари Белужистон вилоятида ўтказилган контртеррористик амалиётлар давомида тақиқланган «Белужистон озодлик армияси» (BLA) билан боғлиқ 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди.

Тошкент шаҳридаги “Авиатор” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин бўлмоқда

Ҳозирда бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Экология қўмитаси ҳаво ифлосланиши юзасидан баёнот берди

Сўнгги кунларда (29–30-январ) мамлакатимизда ноқулай метеорологик шароитлар фонида ҳаво сифати ёмонлашди. Мутахассислар таҳлилига кўра, бунга шамолнинг йўқлиги (штил), паст шамол тезлиги ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда.

Филиппинда паром ҳалокати: қурбонлар сони 30 нафардан ошди

Филиппинда «Trisha Kerstin 3» номли Ro-Ro туридаги паром ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Қўшимча икки жасад топилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари “Анқара Палас” музейига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.

Бухорода ИИБ ходими ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди

Қайд этилишича, жабрланувчини 4 нафар фарзанди ҳам бўлган.

Хитойда Мянмадаги онлайн фирибгарлик марказлари тармоғини бошқарган Мин оиласининг 11 аъзосига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

Исроил мудофаа армияси Ғазода уруш бошланганидан бери тахминан 71 минг фаластинлик ҳалок бўлганини илк бор тан олди

Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди.

Жиззахда "Тайсон" лақабли шахс бошқарган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари фуқароларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, маҳаллада қўрқув ва беқарорлик муҳитини юзага келтирган.

Самарқандда танишини ёлланма қотил орқали ўлдиришни режалаштирган шахслар ушланди

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.