Иккинчи Қорабоғ уруши тугаганидан сўнг, 2020-йил ноябридан бери Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларида 88 260 та мина топилди ва зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Озарбайжон миналарга қарши агентлиги (АНАМА) бошқаруви раҳбари Вугар Сулаймонов Агдамдаги миналарга қарши кураш бўйича иккинчи халқаро гуманитар конференсияда сўзлаган нутқида маълум қилди.
Сулаймоновнинг эслатишича, Озарбайжон дунёдаги миналардан энг кўп зарарланган давлатлардан бири ҳисобланади. “Бу яширин хавф-хатарлар нафақат инсоният фожиаларига олиб келади, балки ижтимоий ва иқтисодий тараққиётга ҳам тўсқинлик қилади. Бу ҳам минтақада тинчлик ва барқарорликка жиддий тўсиқ бўлмоқда”, — деди у.
Унинг таъкидлашича, 2020-йил ноябр ойидан буён Қорабоғ вилоятининг 81 386 гектар ҳудуди миналардан тозаланган. “Жами 88 260 та мина ва урушнинг бошқа портловчи қолдиқлари, жумладан, 28 259 та пиёдаларга қарши мина, 15 303 та танкга қарши мина ва 44 698 та портламаган ўқ-дорилар топилди ва тозаланди. Эришилган ютуқларга қарамай, миналар хавфи сақланиб қолмоқда”, - деди Сулаймонов.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги 32 ой ичида 302 Озарбайжон фуқароси миналар ва портловчи моддаларнинг уруш қолдиқлари қурбонига айланган. Улардан 57 нафари ҳалок бўлган, 245 нафари яраланган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.