Бугун Озарбайжонда 44 кунлик Ватан уруши бошланганига роппа-роса 4 йил тўлди. 27 сентябрь Ғалаба сари йўлнинг бошланиши сифатида эсда қолди. Аммо шу билан бирга, бугун Озарбайжонда Хотира куни. Мамлакат ва дунёнинг турли бурчакларида миллионлаб озарбайжонлар ушбу Ғалабанинг қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган шаҳидлар хотирасини ҳурмат қилмоқда.
Ўша куни ҳаммаси арман қўшинлари томонидан Озарбайжон Республикасининг турар-жойлари ва ҳарбий позицияларини бир неча йўналишдан турли хил қуроллар, жумладан, оғир артиллериядан фойдаланган ҳолда яна бир бор ўққа тутганлигидан бошланди. Ушбу провокация натижасида Озарбайжон тинч аҳолиси ва ҳарбий хизматчилари орасида қурбонлар ва ярадорлар бор.
Бу провокация 30 йил давомида тинчлик учун ҳамма нарсани қилган Озарбайжон учун сабрнинг сўнгги томчиси бўлди. Бунга жавобан Озарбайжон армияси мамлакат миллий хавфсизлигига реал ва эҳтимолий ҳарбий таҳдидларнинг олдини олиш ва зарарсизлантириш мақсадида қарши ҳужумга ўтди. Ўнлаб йиллар давомида шу онни интиқлик билан кутган озарбайжон ёшлари жанговар ҳудудга бориб, Қорабоғни озод қилиш иштиёқида эди.
Озарбайжон Республикаси Президенти, Олий Бош Қўмондон Илҳом Алиевга раҳмат, Озарбайжон армиясининг жасорати ва озарбайжон халқининг кўрсатган бирлиги туфайли Арманистон қўшинлари бор-йўғи 44 кун ичида йўқ қилинди, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги таъминланди. қайта тикланди.
Озарбайжон қўлга киритган бу ғалаба қарийб 30 йил давомида ишғол остида бўлган ерларнинг озод этилиши билан бирга минтақада янги геосиёсий воқеликларни ҳам юзага келтирди. Минтақавий кучлар мувозанатини ўзгартирган Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш сиёсий ва иқтисодий соҳада кенг кўламли ўзгаришларга олиб келди. Шундай қилиб, 44 кунлик уруш Озарбайжон армиясининг қудратини бутун дунёга намойиш этди ва шу билан Озарбайжоннинг минтақавий сиёсий куч маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади.
44 кунлик Ватан урушидан кейин Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Арманистонни сулҳга таклиф қилди. Давлат раҳбарининг чақируви икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш, ҳар икки давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олишга асосланган тинчлик шартномасини имзолашга қаратилган эди.
Бироқ Арманистон Озарбайжон билан сулҳга рози бўлмади ва яна провокацияларни қўллай бошлади. Шундай қилиб, 2023 йил 9 сентябрда Россия тинчликпарвар кучларининг вақтинчалик назорати зонасида «президентлик сайловлари» бўлиб ўтди. Бу даврда Арманистон ўзининг ноқонуний қуролли гуруҳларини Озарбайжон ҳудудларидан олиб чиқишдан бош тортди ва бу ҳудудларга ҳарбий куч, техника ва ўқ-дорилар юборишни давом эттирди. Бундан ташқари, арман томони ўз позицияларини мустаҳкамлашга ва ҳудудларни миналашга ҳаракат қилди. 2023 йилнинг 19 сентябрь куни Арманистон қуролли кучлари ва сепаратистик гуруҳлар Озарбайжон ҳудудларида кенг кўламли ҳарбий провокацияларни қўллади ва террорчилик ҳаракатларини амалга оширди. Бу провокациялар Озарбайжонни ўз суверенитетини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришга мажбур қилди.
Террористик ҳаракатлар ва провокацияларга жавобан Озарбайжон маҳаллий аксилтеррор тадбирларини бошлади. Озарбайжон армияси арман бўлгинчиларини 24 соатдан камроқ вақт ичида оқ байроқ кўтаришга мажбур қилди. Натижада Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари, ноқонуний арман қуролли тузилмалари қуролларини ташлаб, жанговар позицияларини тарк этиб, тўлиқ қуролсизлантирилди. Қорабоғдаги ноқонуний хунта тузуми тугатилди, бўлгинчилар етакчилари ҳибсга олинди, Озарбайжон бутун ҳудудида ўз суверенитетини тўлиқ тиклади.
44 кунлик Ватан уруши ва маҳаллий аксилтеррор чоралари Жанубий Кавказда янги сиёсий манзара яратди. Урушдан кейин Арманистоннинг таъсири заифлашди ва иқтисодий ва сиёсий инқирозни бошидан кечирди, аммо Озарбайжон ҳам сиёсий таъсирини, ҳам иқтисодий қудратини ошириб, минтақадаги ягона кучга айланди.
Бугун Озарбайжонда ва бутун дунёда истиқомат қилаётган миллионлаб ватандошлар мамлакат тарихида муҳим ўрин эгаллаган 44 кунлик Ватан уруши шаҳидлари хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун йиғилади. Бугун масжидлар, черковлар ва синагогаларда шаҳидлар руҳига дуолар ўқилади. Бу яна бир бор бутун дунёга озарбайжон халқининг бирлигини ва ҳар қандай таҳдидга қарши курашишга тайёрлигини намойиш этади.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.