“Отам мени мунтазам зўрлаб келяпти”. Ноласини ҳеч ким тингламаётган андижонлик қиз блогерга мурожаат қилди

“Отам мени мунтазам зўрлаб келяпти”. Ноласини ҳеч ким тингламаётган андижонлик қиз блогерга мурожаат қилди

Ютубдаги Sirojiddin Media канали Андижон вилояти, Хўжабод тумани, Чимбулоқ МФЙда истиқомат қилувчи Р.Ё оиласида жинсий зўравонликка учраётгани ҳақида видеоинтервьюни эълон қилди. Бу ҳақда "human.uz" ёзмоқда.

Қизнинг айтишича, отаси 43 ёшли Т.А уни илк бор 9-синфда ўқиётган пайтда оёқ-қўлини боғлаб, зўрлаган ва “Ё мен билан бўласан ё бу уйда яшамайсан”, деб пўписа қилган. Мунтазам зўрлаб, калтаклаб келган.

Қизнинг онаси 2010 йилдан вафот этгач, отаси бошқа аёлга уйланган. Қиз бу ҳақида қўшнилари, ўгай онаси, қариндош-уруғларига ҳам айтган. Бироқ ҳеч ким ёрдам бермаган, балки уни ёлғончиликда айблашган.

Ўтган йилнинг август ойида Абдумалик исмли профилактика инспекторига мурожаат қилган. Қизиғи шундаки, ички ишлар ходими оғзаки огоҳлантириш берган холос. Кейинроқ эса инспектори “Телефон ёки камерага тасвирга тушириб бер, шундагина унга қарши жиноий иш очаман”, деб маслаҳат берган. Умуман олганда, ички ишлар органлари, маҳалла қўмитаси, хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ҳам бунга нописинадлик қилмоқда. Қизиғи, масъул органлар буни исботлашни қизнинг ўзидан сўрашмоқда.

Уйида мунтазам ҳақоратланган, зўрланган ўсмир мактабда ҳам мунтазам қатнай олмаган. Ўз жонига қасд қилишга бир неча бор уринган.

Наҳотки Андижонда шу қизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бирор ташкилот йўқ!?

Мутасадди идоралардан мазкур ҳолатни зудлик билан ўрганишларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!