ХТВ электрон Kundalik тизимига ота-оналарни обунасини узайтиришга мажбурлаш бўйича ўқитувчиларга ҳеч қандай кўрсатма бермаган, обуна ихтиёрий ва шундай бўлиб қолади
Ижтимоий тармоқларда Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан ота-оналарни электрон кундалик обунасини узайтиришга мажбурлашини талаб қилинаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
(https://yt3.ggpht.com/V_OBYPDEKWcVFLED9x_nnVnCQ-z3PgVwwCOKGJHyJInl9Rxf-v9F6FO3YEKzvhW696UQiSSzNQ=s900-c-k-c0x00ffffff-no-rj)Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги Kundalik тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрийлигича қолаётганини эслатиб ўтади. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчиларга ота-оналардан обунани узайтиришни талаб қилиш бўйича оғзаки ёки ёзма буйруқ берилмаган.
Электрон журнал ва кундаликлардан фойдаланадиган мактаб ўқитувчилари - “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ (637-сонли ЎзРҚ, 23.09.2020 йилда қабул қилинган) ота-оналарга фарзандларининг тарбияси ҳамда умумий ўрта таълим олишлари учун масъулиятлари доирасида обунани узайтиришни эслатиш ҳуқуқига эгадирлар.
Шунингдек, 2021 ўқув йилида Kundalik тизимига обуна нархи ойига эмас йилига 8600 сўмни, ташкил этишини, эслатиб ўтамиз. Мазкур суммага платформанинг барча функцияларига кириш, шунингдек логин ва парол ҳам киради. Бошқа ҳеч қандай алоҳида тўлов амалга оширилмайди. Икки ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар учун эса 10% чегирма кўзда тутилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.