Осиё ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси таркиби маълум бўлди

Осиё ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси таркиби маълум бўлди

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этадиган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, бугун, 16 сентябрь куни япониялик мутахассис Мидори Хонда бошчилигидаги футбол бўйича аёллар терма жамоаси бўлажак мусобақада иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетган.

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига жалб этилган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси таркиби қуйида келтирилган:

Мураббий: Мидори Хонда.

Дарвозабонлар: Мафтуна Жонимқулова, Кумушой Ғуломова, Нилуфар Бахтиёрова.

Ҳимоячилар: Феруза Бобохўжаева, Комила Зарипова, Мафтуна Шойимова, Шоҳида Тожиддинова, Мадина Ҳикматова, Нафиса Набиқулова, Севинч Қўчқорова.

Ярим ҳимоячилар: Дилрабо Асадова, Нозимахон Эргашева, Асалхон Аминжонова, Гулзода Амирова, Умида Зарипова, Илвина Аблякимова.

Ҳужумчилар: Нилуфар Қудратова, Азиза Норбоева, Зарина Маматкаримова, Зарина Норбоева, Диёрахон Ҳабибуллаева, Людмила Карачик, Маҳлиё Назарқулова.

Маълумот учун, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига Ўзбекистон ўз тарихидаги энг катта делегация билан иштирок этади. Жами 350 дан зиёд ўзбекистонлик спортчилар медаллар учун курашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!