Орқа мия шикастланганидан кейин оёқда ҳаракатланишни тиклаш усули топилди

Орқа мия шикастланганидан кейин оёқда ҳаракатланишни тиклаш усули топилди

Калифорния ва Гарвард университети олимлари орқа мия шикастланганидан кейин унинг фаолиятини тиклаш йўлини топишди.

Янги усулнинг моҳияти аксонларнинг тез ўсишини – нерв ҳужайраларининг бир-бири билан “мулоқот қилишига” имкон берадиган нейронларнинг проекциялари рағбатлантиришдан иборат. Тадқиқотчилар табиий мақсадли ҳудудлардаги нейронларнинг ўзига хос субпопуляцияларидан аксонларни қайта тиклаш сичқонларда орқа мия шикастланишидан кейин қандай қилиб функционал тикланишга олиб келиши мумкинлигига эътибор қаратишди. Олимлар жамоаси орқа миянинг қисман шикастланишидан кейин оёқда ҳаракатланишни яхшилашга ҳисса қўшадиган нерв ҳужайралари гуруҳларини аниқлаш учун биринчи марта илғор генетик таҳлилдан фойдаланишди.

Улар орқа миянинг тегишли бўлмасига аксонлар регенерациясини йўналтиришда кимёвий сигналлардан фойдаланиш тикланиш жараёни самарали кечишига ёрдам беришини аниқлашди.

Бошқача қилиб айтганда, мақсадли даволаниш оёқда ҳаракатланиш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Бунинг учун биринчи навбатда нейронларнинг функционал бузилишлари билан боғлиқ аксонларни ва қайта тиклаш, сўнгра жароҳатлар учун аксонларни йўналтирувчи кимёвий моддаларни аниқлаш талаб этилади, деб хабар беради lenta.ru.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!