Оролбўйида «Rally Muynak» халқаро экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтади

Оролбўйида «Rally Muynak» халқаро экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида «Rally Muynak» халқаро экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, тўртинчи бор халқаро даражада ташкил этилаётган ушбу мусобақа нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади. Сўнгги йилларда мазкур мусобақага бўлган қизиқиш Россия ва Марказий Осиё давлатларининг спортчилари орасида борган сари кўпайиб бормоқда. Жумаладан, жорий мусобақада ҳам 40 дан зиёд автомобиль, 20 дан зиёд мотоцикль ва 10 дан зиёд автокроссларда («Baggi») умумий ҳисобда 150 га яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Сайёҳларни Қорақалпоғистон Республикасига бўлган сафарини узайтириш мақсадида, бу йилги тадбир жараёнлари 4 кун давом этади. Кундузги вақтлари спорт автомобиллари, «Baggi» ва мотоциклларда экстремал мусобақалар, маҳоратли ошпазларнинг гастрономик томошалари бўлиб ўтадиган бўлса, кечқурун машҳур диджейларнинг мусиқий концерт дастурлари ташкил этилади

Мусобақа трассасининг умумий узунлиги 425 километр бўлиб, ушбу масофанинг аксарият қисми Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубидаги экстремал (йўлсиз) ҳудудлардан иборат. Мотокросс ва автокросс мусобақалари эса махсус трассада ўтказилади. Мусобақаларда двигател ҳажми 1600 см3 ва 2000 см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобиллари, шу билан бирга двигател ҳажми 1600 см3 бўлган «Baggi» спорт автотранспортлари ҳамда двигател ҳажми 152 см3 дан 500 см3 гача бўлган мотоцикллар иштирок этишади.

Ташкилотчиларга кўра, «Rally Muynak» экстремал автомобил мусобақалари доирасида спорт автомобиллар, «Baggi» ва мотоциклларнинг техник жиҳатдан тайёрлаш ва кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!