Трамп маъмурияти пайшанба куни сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ижро этувчи буйруқни эълон қилиши мумкин.
Бу ҳақда POLITICO нашри хабар бермоқда.
Нашрга кўра, ҳужжатда федерал агентликлар томонидан энг илғор АИ моделларини оммавий равишда эълон қилинишидан олдин ихтиёрий равишда кўриб чиқиш механизмини яратиш кўзда тутилган.
Ишлаб чиқувчилардан бундай моделларни бозорга чиқарилишидан 90 кун олдин тегишли агентликларга кўриб чиқиш учун тақдим этиш сўралиши кутилмоқда. Жараёнга АҚШ Ғазначилиги, CISA, NIST, NSA ва Оқ уй вакиллари кириши мумкин.
Буйруқнинг бир қисми киберхавфсизликка бағишланади. Пентагонга телекоммуникация ва ахборот тизимларини ўз ичига олган асосий тармоқларни ҳимоя қилишни кучайтириш учун 30 кун берилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ Ғазначилиги заифлик маълумотлари ва тузатишларни алмашиш учун ихтиёрий механизм яратиш мақсадида АИ компаниялари ва муҳим инфратузилма операторлари билан ҳамкорлик қилиши шарт бўлади.
Ҳужжатнинг иккинчи қисмида илғор чекка моделлар деб аталадиган нарсаларни баҳолаш тартиби белгиланиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, NSA бундай тизимлар бўйича якуний қарорларни бошқа агентликлар билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилади.
Ушбу ташаббус Вашингтонда кучли сунъий интеллект тизимларининг, жумладан, илгари алоҳида технология компаниялари ва киберхавфсизлик мутахассислари томонидан фойдаланилган Anthropicнинг Mythos моделининг жадал ривожланиши борасидаги хавотирлар фонида муҳокама қилинмоқда.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
Қозоғистонлик журналист Олжас Байбосин Англияга сафар чоғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашуви ҳақидаги тафсилотларни айтиб берди, деб хабар қилмоқда Sports.kz’га таяниб El Sport YouTube канали.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.