OpenAi'нинг собиқ бош директори Сэм Алтман Microsoft'га қўшилди

OpenAi'нинг собиқ бош директори Сэм Алтман Microsoft'га қўшилди

Илгари ChatGPT OpenAI чатбот ишлаб чиқарувчисининг бош директори лавозимида ишлаган америкалик тадбиркор ва дастурчи Сэм Алтман Microsoft компаниясига ишга жойлашди. Бу ҳақда корпорация бош директори Сатя Наделла маълум қилди.

Наделла ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги (собиқ Twitter) саҳифасида таъкидлаганидек, Microsfot жамоаси Алтман ва Грег Брокманнинг ўтишлари ҳақидаги хабардан хурсанд бўлди. Корпорацияда улар сунъий интеллект соҳасидаги янги илғор тадқиқот гуруҳига раҳбарлик қилади.

Алтманнинг OpenAI бош директори лавозимидан озод этилгани 17 ноябрь куни маълум бўлди. Компаниянинг таъкидлашича, у директорлар кенгаши билан мулоқотда очиқ эмас ва бу унинг вазифаларига халақит берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!