Онани алмаштириб бўладими?..

A A A
Онани алмаштириб бўладими?..

Дунёда биз билган ва билмаган сир-синоатлар жуда кўп. Шулардан бири тил масаласидир. Тил ҳақида гап кетганда, уни Онага менгзаш одат тусига кириб қолган. Бундай ёндашув жаҳон тилларининг ҳаммасида деярли бир хил: ОНА ТИЛИ.

Тилимиз худди онамиз каби бизни оқ ювиб, оқ тараган, бизга улкан имкониятлар эшигини очиб берган, аммо эвазига ҳеч нарса талаб қилмайдиган ноёб ҳодиса саналади. Яшаш тарзимиз, кийинишимиз, овқатланишимиз, юриш-туришимиз негизида она тилимизнинг беминнат хизматлари ётади.

Ҳамманинг ёдида бўлса керак, 80-йилларнинг охирида озодлик, мустақиллик учун бўлган саъй-ҳаракатларнинг жон томирини тил масаласи ташкил этган ва миллат дарди, миллат келажаги учун қайғурган ҳамюртларимизнинг аксарияти ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши масаласини дадил кўтариб чиқишган эди. Ўшанда ҳам юрагида ҳадик, қўрқув бўлган бир гуруҳ миллатдошларимиз ўзбек тилига давлат тили мақоми бермаслик ёки икки тиллилик масаласига маҳкам ёпишиб олишганди. Юртимиз бошида турган буюк инсонларнинг теран тафаккури, узоқни кўзлаб юргизган сиёсати ва улкан жасорати туфайлигина тилимизга давлат тили мақоми берилганди. Республикамизнинг чекка-чеккаларидан келган халқимиз вакиллари ҳам марказ кўчаларида, давлат идоралари ва ташкилотларида ўз она тилисида гапириш имкониятларига эга бўлганди. Ҳаммамиз гувоҳ: бу сиёсатни давлатимиз раҳбарлари то ҳануз оғишмай юргизиб келмоқда.

Шу кунларда бир гуруҳ зиёлиларимиз томонидан рус тилига расмий тил мақоми берилиши тўғрисидаги мурожаатни ўқиб, шу юртнинг оддий бир фарзанди сифатида ҳайрон бўлиб қолдим. Республикамизда рус тилини ўрганишга ҳеч қандай монелик қилинмаётган, тил сиёсатида дунё давлатларига ўрнак бўладиган сиёсат олиб борилаётган, халқимиз томонидан бошқа миллат вакилларининг барчасига ўзига яраша шарқона иззат-икром кўрсатилиб, ҳамма халқлар бир-бири билан дўст, иноқ бўлиб, битта ягона Ўзбекистон халқи бўлиб яшаётган пайтда кимга керак бўлиб қолди бундай Мурожаат . Ошкоралик, демократия ниқоби остида халқ қалбидаги энг теран риштани чертиш , у билан ҳазиллашиш эмасми бу?!

Мурожаатнома битган инсонларнинг бошқа иши йўқми?! Ахир улар шу халқ берган неъмат туфайли ялтир-юлтур кийимларни кийиб, қимматбаҳо машиналарни миниб, ўзбек тилида ёзилган мукофотларни олиб юришибди-ку!? Ўзларининг соҳаларида сийқаси чиққан қўшиқлар, бир пулга қиммат кинофильмлар тақдирини ўйлашса яхши бўларди. Маданиятимиз, санъатимиз соҳасида Президентимиз томонидан кўтариб чиқилаётган масалаларни ҳал этишда уларнинг ёрдамлари жуда-жуда зарур. Бунинг ўрнига улар кимларнингдир топшириғи ни бажараётган бўлсалар ажаб эмас.

7 та тилда таълим-тарбия ишларининг олиб борилиши дунёнинг биронта давлатида йўқ. Кўчаларига инглиз, немис, араб, рус тилларида рекламалар тўлиб-тошиб ётган, лавҳалар, кўрсаткичларнинг кўринарли қисми рус ёки инглиз тилларида битилган юрт дунёда борми ўзи?! Асло йўқ! Уларга нисбатан индамаётганимиз остида халқимизнинг бағрикенглиги, тинчлик-осойишталикни ҳамма нарсадан устун қўйиши, ҳар қандай миллат вакилларига нисбатан хайрихоҳлик нигоҳи билан боқиши сабабчи бўлмоқда, десам янглишмаган бўламиз.

Шундоқ ҳам рус тили ва унинг ривожланишига ҳеч ким тўсқинлик қилаётгани йўқ. Давлат тили ҳақидаги Қонуннинг тегишли жойларида рус тилининг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни кўрсатиб қўйилган. Л.Н.Толстой, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов асарларини ҳамма жойда тарғиб қилиб юрибмиз. Шу кунгача рус миллатига мансуб биронта шахс ўз она тилига нисбатан ўзбекларнинг менсимай мурожаатда бўлаётгани ҳақида шикоят қилгани ҳам йўқ. Яна ўзимиз... Бу қора кўзойнак тақадиган жаноблар битта ҳақиқатни билиб олишса яхши бўларди. Бугун бизга битта рус тили эмас, улуғ маърифатпарвар адиб Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек тўртта тилни ўрганиш ҳам камлик қилиб қолди... Ўзбекистон дунё мамлакатлари билан бўйлашаётган, жаҳонда ўз ўрнини топишга астойдил уринаётган бир пайтда бунда субъектив ёндашиш фойда келтириш ўрнига зарарга ишлайди. Рус халқи билан ўртадаги муносабатларимизни лойқалатишга олиб келади. Наҳотки, катта-катта фильмларни олишга ақли етган, анча-мунча халқ артистлари ҳам чиқа олмайдиган саҳналарда туриб қўшиқ айтган маданиятимиз ва санъатимиз дарғалари шу оддий ҳақиқатни билишмаса. Уларни алқаб юрган халқ бу ҳақда нима дейди?!

Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши бу Яратганнинг иродаси. Унга қарши бориш халқпарварликдан, фидойиликдан эмас. Қонун бандларига ўзгартиришлар киритиш учун ҳиссиётларга берилмаслик, 4000 йиллик тарихчилик анъаналаримиздан келиб чиққан ҳолда ўта босиқлик билан узоқни кўзлаб иш кўрмоқлигимиз зарур. 18 та дарғанинг гапи билан ўн саккиз минг олам ичида ягона бўлган ўзбек миллати ва ўзбек халқининг иродаси букилиб, улар айтган ҳавойи сўзларга учиб қолмайди.

Лутфий, Атойи, Навоий, Яссавий, Бобурлар алқаган, Нодира, Увайсий, Зулфиялар баралла куйлаган, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирийлар қалам тебратган табаррук тил бу. Бу тилнинг илдизлари тарихнинг олис қаърига етиб боради. Не-не босқинлардан, зулмлар ўтиб келган бундай улкан чинорни ўрнидан қўзғатиб бўладими? У бир гуруҳ инсонларнинг истакларига қарама-қарши равишда дунёнинг энг бой ва қадимий тилларидан бири сифатида минглаб, миллионлаб инсонларни улғайтиришда, тарбиялашда давом этаверади. Ахир, у бизнинг онамиз-ку! Онани ҳам алмаштириб бўладими?..

Абдулҳай Собиров, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Лексикология ва диалектология кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Зеленский Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди

Украина лрезиденти Зеленский Владимир Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"даги инфратузилма билан танишди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Холанд «Сити» мухлисларига мурожаат қилди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионати 35-тур доирасида «Эвертон»га қарши учрашув (3:3)дан кейин X ижтимоий тармоғида пост қолдирди.

Украина осмонида «ақлли» бомбалар: Вашингтон янги қурол пакетини тасдиқлади

АҚШ Давлат департаменти Украинага узоқ масофага учувчи JDAM авиабомбалари ва уларга тегишли ускуналарни сотиш бўйича эҳтимолий келишувни маъқуллади.

Сурия кучлари хавфсизлик операцияси давомида ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди

Маҳаллий аҳоли ва расмийларнинг сўзларига кўра, қуролланган ўзбекистонлик жангарилар ўз сафдошларининг озод этилишини талаб қилиб, ҳукумат хавфсизлик объекти олдида намойиш ўтказган.

Эрон Исроил пойтахтигача етиб борадиган янги дронни намойиш қилди

Эрон 2000 км масофагача учиш имконига эга янги дронни тақдим этди, дея хабар бермоқда Bild.

Кремль ичида қўрқув режими: Путинга суиқасд ва давлат тўнтариши хавфи кучайди

Бу ҳақда Европадаги разведка тузилмаларидан бирига тегишли ҳисоботга таяниб, Important Stories нашри хабар берди.

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди

Австрияда болалар озуқасига каламуш заҳрини қўшиб қўйган шахс қўлга олинди

Тергов ҳаракатлари 38 кун давом этди ва унда Австрия, Чехия ҳамда Словакия ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этди.