Онадўлининг сири: тарихий топилмалар хазинаси

Онадўлининг сири: тарихий топилмалар хазинаси

Минг йиллар давомида цивилизациялар маркази бўлиб келган Онадўли бугунги кунда ҳам инсониятнинг муштарак тарихий меросини ўзида сақлаб келмоқда. “Келажак учун мерос” лойиҳаси доирасида археологик тадқиқотлар мамлакат бўйлаб кенгайтирилиб, археология соҳасида янги ва динамик босқич бошланди. Ўтган йили турли давр ва цивилизацияларга оид муҳим археологик топилмаларнинг аниқланиши Туркияни инсоният тарихини акс эттирувчи очиқ осмон остидаги музейга айлантирди.

Неолит даври кашфиётлари

Шанлиурфа ҳудудидаги неолит даврига оид қазилма майдонларини қамраб олган “Тош тепалар” лойиҳаси ўтган йили муҳим археологик кашфиётлар билан эътибор қозонди.

Караҳантепеда учта ҳайвон тасвири туширилган, ҳозирча энг қадимги уч ўлчамли мифологик ифодалардан бири сифатида баҳоланаётган кичик идиш топилди. Шунингдек, юз қисмида инсон қиёфаси ўйиб ишланган Т шаклидаги устун ҳам аниқланган.

Бундан ташқари, Гўбеклитепе ёдгорлигида қурбонлик мақсадида деворга кўмилган инсон ҳайкалчаси, Сайбурчда эса оғзи тикилган марҳум тасвирланган инсон ҳайкали топилди.

Сефертепе ҳудудида аниқланган икки инсон юзи релефи ҳамда икки юзли мунчоқ эса неолит даври маданиятига оид муҳим илмий маълумотларни бойитди.

Қадимги Трояда ҳашамат ва ҳокимият рамзлари

Чанаккаледаги Трояда олиб борилаётган қазишмалар чоғида илк бронза даврига (милоддан аввалги тахминан 2500-йиллар) оид олтин тўғнағич ҳамда бир вақтлар ҳашаматли буюмнинг таркибий қисми бўлган ноёб нефрит тоши топилди. Ижтимоий мавқе ва ҳокимият рамзи сифатида фойдаланилган ушбу тўғнағич дунёда маълум бўлган учта намунадан энг яхши сақланиб қолгани ҳисобланади. У сўнгги 100 йил ичида аниқланган энг муҳим типологик ва тарихий кашфиётлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Усмонийлар денгизчилигига оид сув ости кашфиётлари

Датча яқинида олиб борилган сув ости археологик қазишмаларида Туркияда ягона маълум бўлган ХVII асрга оид Кизлан кемаси ҳалокатидан 30 дан ортиқ милтиқ, 50 дан зиёд граната, минглаб ўқлар, усмонлилар даврига мансуб тамаки қувурларининг энг йирик тўплами ҳамда Хитой чинни буюмлари топилди. Мазкур топилмалар Усмонийлар империясининг денгиз ҳарбий салоҳияти, савдо алоқалари ва кундалик ҳаётига доир қимматли маълумотлар беради.

4 500 йиллик бутлар

Археологлар Ғарбий Онадўлидаги энг йирик бронза даври аҳоли пунктларидан бири Кутаҳядаги Тавшанли Ҳўюкда 4500 йиллик бутларни аниқладилар. Мармар, суяк ва терракотадан ясалган ушбу бутлар ўчоқ атрофига жойлаштирилган ҳолда топилган бўлиб, улар ўша даврнинг диний эътиқодлари ва маросим амалиётларини ўрганишда муҳим илмий манба ҳисобланади.

Қора денгизда илон сочли Медуза тасвири

Бартин ҳудудидаги қадимий Амастрис шаҳрида жойлашган, қарийб 2 000 йиллик тарихга эга стоа “Келажак учун мерос” лойиҳаси доирасида реставрация қилинмоқда. Тиклаш ишлари давомида Медузанинг камёб — табассум қилаётган тасвири топилди. Мифологияга кўра, Медуза —илон сочли ва ўткир тишли ҳамда унга қараган ҳар қандай кишини тошга айлантирадиган махлуқ аёл сифатида тасвирланади.

Сераписга бағишланган Эфес кашфиёти

Эфес (Измир)даги ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудда Миср худоси Сераписнинг бўртма тасвири туширилган терракота тутатқи идиши топилди. Идишнинг орқа томонидаги ёзув туфайли у аввалроқ Терас уйларидан топилган айнан шундай артефакт билан боғланди. Бу эса Эфесда бир хил турдаги буюмларни ишлаб чиқарган устахона мавжуд бўлганини ёки бундай маҳсулотлар мунтазам савдо орқали тарқатилганини кўрсатади.

Карамандаги муқаддас нонлар

Топрактепе (Эиренеполис) ҳудудидаги археологик қазишмалар чоғида милодий VII–VIII асрларга оид бешта карбонлашган нон топилди. Мутахассисларнинг фикрича, Мальта хочи нақшлари ва Исо алайҳиссалом тасвири туширилган ушбу нонлар илк насронийлик маросимларида қўлланилган муқаддас (сакраментал) нонлар бўлиши мумкин. Бу топилмалар ўша даврнинг диний амалиётлари ва эътиқодини ёритишда муҳим аҳамиятга эга.

Вандаги энг катта пифослар

Ван вилоятининг Кевенли қалъаси харобаларидаги қазишмалар пайтида урартулар томонидан нефт, дон ва ичимликларни сақлаш учун фойдаланилган 76 та миххат ёзувли пифос (йирик сақлаш идишлари) аниқланди. Ушбу пифос тўплами ҳозиргача Ванда аниқланган энг йирик сақлаш мажмуаси ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ливерпуль"га қарши ғалабали (2:1) ўйиндан сўнг Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

Роналду қарорини бирдан ўзгартирди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа билан бирга Саудия Про-Лигасининг 22-турида «Ал-Фотиҳ»га қарши ўйин учун сафарга йўл олди.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Олим Ер аҳолисини «жаҳаннам иқлими»дан огоҳлантирди

Нашрда таъкидланишича, исиш «жаҳаннам иссиқхонаси» иқлимига олиб келиши мумкин.

Садир Жапаров Қамчибек Ташиевни нега ишдан олганини тушунтирди

Авваламбор, мен бу қарорни давлатимиз манфаатларини кўзлаб қабул қилдим

«Ўзбекистонлик қотил». SofaScore Шомуродовни эътироф этди (фото)

Жаҳонга машҳур SofaScore портали ҳозирда "Башакшеҳир" сафида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни эътироф этди.

Ҳусайн Норчаев Италияга йўл олди

Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев Италияга жўнаб кетди.

Муҳаммад Салоҳнинг оиласида жудолик юз берди

Миср ОАВларининг хабар беришича, 9 февраль куни эрталаб «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг бобоси вафот этган.

«Ман Сити» ўзбек мухлислари борасида ҳайратланарли кўрсаткичларни эълон қилди

"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Ҳатто ЙТҲдан кейин ҳам Адам Қодиров медал олиб келмоқда

Адам Қодиров йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолатда ҳам медаль билан тақдирланди.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ҳоланд кутилмаган трансфер қарорини қабул қилди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бош мураббий Пеп Гвардиолага, агар у клубни тарк этса, ўзи ҳам кетишга тайёрлигини маълум қилди.

Криштиану Роналду бойкотдан кейин жаҳон рекордини ўрнатди

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Ал-Фатеҳ"га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Винисиуснинг сўраётган жуда катта маошни тўлай оладиган Европа клуби номи маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Манчестер Сити"нинг трансфер мақсадлари қаторидан жой олди.

Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон таътилда: нималар маълум?

Эмомали Раҳмоннинг президент веб-сайтида жойлаштирилган сўнгги фотосурати 2026 йил 28 январда чоп этилган

Жамоатчилик аниқлик киритишни кутмоқда: Эмомали Рахмон билан боғлиқ вазият ҳақида нималар маълум?

Миллат етакчиси, Тожикистон Республикаси Президентининг соғлиғи ҳақида расмий маълумотларнинг йўқлиги шароитида, мамлакат ичида ва ташқарисида янгиликлар кун тартиби кескинлигича қолмоқда

АҚШ Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ қурилмани синовдан ўтказган

The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.

Ёшлар Экология қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишишди

13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.

Ғазога ҳужумлар пайтида Исроил армиясида ўн минглаб хорижликлар хизмат қилган

Бу ҳақда Британиянинг Declassified UK нашри исроиллик ҳарбийларга таяниб хабар берди.

Трамп Украина бўйича музокаралардан чиқмайди — эксперт

АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.

Пентагон Яқин Шарққа учинчи авиаташувчини йўналтирмоқда – бу етарли бўладими?

The New York Times хабар беришига кўра, АҚШ Яқин Шарққа ўзининг энг кучли авиаташувчиси USS Gerald R. Fordни йўналтиришга қарор қилган.

NATO АҚШ баёнотларидан норози — Германия ТИВ раҳбари

Германия ташқи ишлар вазири Johann Wadephulнинг айтишича, Америка расмийларининг айрим баёнотлари NATO доирасида норозилик ва ғазаб уйғотмоқда.

Нидерландиядан келган "ширинликлар" орасидан синтетик наркотик топилди

Жўнатмадаги конфетлар аслида оғу – 1 кг. 351 гр. “клефедрон” синтетик наркотик моддаси эканлиги аниқланди.

Тошкентда 3 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари савдоси тўхтатиб қолинди

Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди

Туркияда Наманганлик Сайёра Эргашалиева ҳам ваҳшийларча ўлдирилганлиги тасдиқланди

Маълум қилинишича, С. Эргашалиева марҳума Д. Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлган.

Брюсселда Еврокомиссия офисларида тинтув ўтказилди

Бу ҳаракатлар 2024 йилда кўчмас мулк объектларини Бельгия давлатига сотиш билан боғлиқ тергов доирасида амалга оширилган.

Андижонда дала ҳовли сотиб олиниб, нарколабораторияга айлантирилганлиги маълум бўлди

Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.

Тошкент аэропортида қиймати салкам 2,3 млрд. сўмлик заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.

Канадада мактабга ҳужум қилган шахс 18 ёшли трансгендер бўлиб чиқди

Руҳий саломатлигида муаммолар туфайли унинг уйига полиция бир неча бор чақирилган.

Таиланддаги мактабда қуролланган шахс отишма уюштирди ва 300 кишини гаровга олди

Гаровдагиларни озод этиш амалиёти давомида гумонланувчи отишма уюштирди ва бир неча киши жароҳатланди

Хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қурол ишлатдими?

Маълум бўлишича, 20 январь куни фуқаро Я.Ю. ўзига тегишли, рухсатномаси мавжуд ов қуролини таниши Қ.Х.га қонунга хилоф равишда фойдаланиш учун берган.

Теҳронда АҚШ армияси қўмондонлари тасвири туширилган сохта тобутлар намойиш этилди

Эрон Ислом инқилобининг 47 йиллиги муносабати билан Теҳронда ўтказилган юриш чоғида АҚШ армияси қўмондонлари ва генераллари сурати туширилган сохта тобутлар намойиш этилди.

Нетаньяҳу Оқ уйда Эрон ракеталари масаласини кўтармоқчи

Бу ҳақда бош вазир девони маълум қилди.

Франция Эпштейн ҳужжатларида тилга олинган дипломат бўйича тергов талаб қилди

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро дипломат Фабрис Айданга нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди.

Андижонда вояга етмаган қизга жинсий алоқа таклиф қилган эркак қамалди

Қиз эса унга рад жавобини бериб, эътироз билдиргани сабабли эркак уни сўкиб, ҳақорат қилган.

Тошкентда "квартира"ни нарколабораторияга айлантирган талабалар қўлга олинди

Шундан сўнг, мутахассислар томонидан воқеа жойидан 1 кг мефедрон ва тегишли ускуналар ва асбоб-анжомлар аниқланган.