Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими билан биргаликда Чимбой “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида васийликка олинганларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўргандиОмбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди

Мониторинг давомида тегишли тартибда тасдиқланган кундалик таомнома асосида, озиқ-овқат маҳсулотларининг берилаётганлиги ҳолати ўрганилганида қатор камчиликлар аниқланди. Жумладан, жорий йилнинг 10 ноябрь куни иккинчи нонуштага нон, творог, сметана ва қандли чой берилиши назарда тутилган бўлсада, васийликка олинганларга фақатгина печенье ва чой берилган.

Бундан ташқари, интернатда сақланаётганларга ўз вақтида тиббий муолажалар кўрсатилмаётгани ҳам аниқланди. Жумладан, жорий йилнинг 5-15 ноябрь кунлари оралиғида массаж қилиш учун бириктирилган интернат ходими Ж.А. томонидан васийликка олинганларга умуман массаж муолажалари олиб борилмаган бўлсада, уларга массаж қилганлиги тўғрисида тегишли журналлар тўлдирган.

Шунингдек, аниқ вақт оралиғида қилиниши керак бўлган муолажаларни ўтказиши керак бўлган ходим хам ишга келмаганлиги ва хизмат кўрсатилмаганлиги, лекин тегишли журналларда васийликка олинган шахс учун дори воситаси сарфланганлиги қайд қилинган.

Интернат ходимлари томонидан васийликка олинганларга кийим-кечак, пояфзал, бошқа буюмлар ва тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомларнинг тарқатилиши ҳолати ўрганилганида ҳам уларни расмийлаштиришда омборхона мудири томонидан хатоликларга йўл қўйгани, баъзи холларда олинган анжомлар тегишли тартибда васийликка олинганларга тарқатилмагани аниқланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!