Олтита йирик аэропорт модернизация қилинади, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилади

Олтита йирик аэропорт модернизация қилинади, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилади

“Tashkent city”даги “Congress Hall” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди давом этмоқда.

Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди дастури билан таништирмоқда.

Номзод йўл-транспорт соҳасидаги режаларга тўхталди:

- авиақатновлар сони 4 марта оширилади;

Тошкент Самарқанд, Навоий Бухоро йўналишларида қўшимча тезюрар темир йўллари қурилади;

– темир йўл соҳасига хусусий сектор жалб қилиниб, хизматлар сифати рақобатбардош нархлар асосида белгиланади;

– 6 та йирик аэропорт модернизация қилинади, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилади;

– 2030 йилга қадар туман марказларидан ҳар бир қишлоққача – жами 5,5 минг километр цемент-бетон йўллар қурилади ва жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олинади.

Тошкент Самарқанд ва Тошкент Фарғона водийси йўналишларида хусусий шериклик асосида янги автомобиль йўллари қурилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!