Олмаотада бирданига 12 та мактаб номаълум шахслар томонидан “миналаштирилган” ва улар пул ўтказишни талаб қилишмоқда

Олмаотада бирданига 12 та мактаб номаълум шахслар томонидан “миналаштирилган” ва улар пул ўтказишни талаб қилишмоқда

Ушбу хабар 12 та таълим муассасаларининг электрон почталарига келиб тушган. Улар пул ўтказиб беришларини талаб қилмоқда, акс ҳолда мактаб биноси портлатилиши маълум қилинган.

“Ҳозирда мактаб бинолари сапёрлар томонидан текширилмоқда” дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат ҳозирда Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича судгача бўлган терговнинг ягона реестрида рўйхатга олинган ва тезкор-қидирув тадбирлари кетмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!