Олимлар ҳомиладор аёлларда коронавирусга чалиниш эҳтимоли кўпроқ эканлигини аниқлашди

Олимлар ҳомиладор аёлларда коронавирусга чалиниш эҳтимоли кўпроқ эканлигини аниқлашди

Олимлар ҳомиладор аёллар бошқаларга қараганда тўрт баравар кўпроқ CОVID-19га чалинишга мойил эканлигини аниқлашди.

Daily Mail хабарига кўра, ушбу хулосага Пенсилвания университетининг Перельман тиббиёт мактаби жамоаси томонидан келинган.

Филадельфияда апрель ва июнь ўртасида кўзи ёриган 1300 га яқин ҳомиладор аёлларни ўрганган тадқиқотчилар уларнинг 6 фоиздан ортиғида SARS-CoV-2 га қарши антитаначалар мавжудлигини аниқлашган.

Таъкидланишича, бу вирусга қарши иммунитетга эга бўлган бутун шаҳар аҳолисига (1,4%) нисбатан тўрт баравар кўпдир.

Айтилишича, ушбу кўрсаткич қора танли ҳамда лотин америкалик аёлларда нисбатан кўпроқ натижани кўрсатган - мос равишда 9,7% ва 10,4% бўлиб, бу организмида 2% ва 0,9% антитаначалар мавжудли аниқланган оқ танли ҳамда осиёлик аёлларга нисбатан беш баравар юқоридир.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!