“Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги товламачи ушланди

“Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги товламачи ушланди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 36 ёшли З.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Одноклассники” ижтимоий тармоғида жойлаштирган фотосуратларини
“номаълум шахс” юклаб олиб, уятли расмлари борлигини айтиб пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс, муқаддам судланган, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи, 35 ёшли Т.У. эканлиги аниқланган.

Унга кўра, Т.У. “Одноклассники” ижтимоий тармоғида З.Н. жойлаштирган фотосуратларини юклаб олиб, уларга махсус дастурлардан фойдаланиб ишлов бериб, ушбу уятли фотосуратларни, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик эвазига 6.500 АҚШ доллари, бир дона "Apple iPhone 13 Pro" ва бир дона эркаклар тилла занжири талаб қилганлиги маълум бўлди

Мазур ҳолат юзасидан, Т.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Т.У. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!