Одамлар яна 2 йил ниқоб тақиб юришлари керак — Вирусолог

A A A
Одамлар яна 2 йил ниқоб тақиб юришлари керак — Вирусолог

Қачон одамлар ниқоб тақишдан қутулиши мумкин? Ушбу саволга Россиянинг Новосибирск давлат университети табиий фанлар факультетининг биотехнология ва вирусология лабораторияси раҳбари, профессор Сергей Нетёсов ўз қарашлари билан жавоб берди.

Унинг айтишича, одамлар яна камида икки йил давомида ҳимоя ниқобларини тақиб юришлари керак.

Коронавирус инфекцияси «90 фоиз эҳтимоллик билан» мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини таъкидлаётган мутахассиснинг қўшимча қилишича, вирус «ўнлаб йиллар ва асрлар давомида ривожланиб боради».

«Вақт ўтиши билан эса у касаллик келтириб чиқариш қобилиятини йўқотади ва заифлашади», дейди Нетёсов.

Шунингдек, мутахассис одамларни "COVID-19"дан ҳимояланиш чораларига риоя қилишга чақирди. Чунки куз келиши билан қуёшдан келадиган ультрабинафша нурлар камаяди. Бу эса вируслар турли сиртларда анча узоқ яшаб қолиши мумкинлигини англатади.

Манба: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!