ОАВ: АҚШ ўз қўшинларини Нигердан олиб чиқишга рози

ОАВ: АҚШ ўз қўшинларини Нигердан олиб чиқишга рози

Қўшма Штатлар Нигердан ҳарбий контингентини олиб чиқишга рози бўлди.

Бу ҳақда The Washington Post журналисти Жон Ҳудсон Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Курт Кэмпбелл Нигер бош вазири Али Ламине Зейн билан учрашув чоғида “Америка қўшинларини Ғарбий Африка мамлакатидан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги талабини қабул қилди”. Журналистнинг сўзларига кўра, "Қўшма Штатлар узоқ вақтдан бери қаршилик кўрсатган бу ҳаракат" Америка кучларининг Ғарбий Африкада аксилтеррор операцияларини ўтказишга тайёрлигини ўзгартиради.

"Бош вазир биздан Америка қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишимизни сўради ва биз бунга рози бўлдик", деб иқтибос келтиради журналист америкалик ташқи сиёсат бўйича юқори лавозимли амалдорнинг сўзларидан.

Reuters, ўз навбатида, манбага таяниб, яқин кунларда АҚШ ҳарбий кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш айнан қандай амалга оширилиши бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтишини таъкидламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!