АҚШнинг Нью-Йорк жанубий округи суди молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни ошкор қилишга рухсат берди.
Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар бермоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги Конгресс томонидан қабул қилинган иш материалларини ошкор қилишни назарда тутувчи қонунга мувофиқ ҳужжатларни ошкор қилиш учун ариза берди.
"Суд Эпштейн ёзувлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ ҳукумат талабини ва бу ишда жабрланувчиларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича сўзсиз ҳуқуқини қондиради", деди судья Ричард Берман ўз қарорида.
Эпштейн 2019 йил 6 июлда Нью-Йорк штати ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган. Прокурорлар 2002-2005 йиллар оралиғида у ўзининг Манхеттендаги уйига ўнлаб вояга этмаган, энг кичиги 14 ёшда бўлган қизларни зиёрат қилганига оид далилларга эга эканлигини айтди. Эпштейннинг дўстлари ва танишлари орасида нафақат АҚШдан, балки бошқа кўплаб мамлакатларнинг амалдаги ва нафақадаги амалдорлари, жумладан, собиқ давлат раҳбарлари, таниқли бизнес раҳбарлари ва шоу-бизнес юлдузлари ҳам бор эди. АҚШда молиячига қўйилган жиноий айбловлар у 2019 йил август ойида қамоқхона камерасида ўз жонига қасд қилганидан кейин олиб ташланган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.