Нукус ҳайвонот боғида сақланаётган Африка она шери болалади

Нукус ҳайвонот боғида сақланаётган Африка она шери болалади

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Самарқанд ветеринария институти Нукус филиали билан биргаликда “Нукус ҳайвонот боғи” МЧЖда бўлиб, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш каби масалаларда ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шу жумладан, ҳайвонот боғларида кам кузатиладиган ҳодисалардан бири, яъни африка шерларининг тутқунликда болалаш ҳам муҳокама қилинди.

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди.

Нукус ҳайвонот боғида сақланаётган Африка она шери болалади

Нукус ҳайвонот боғида сақланаётган она шернинг болалаши, айниқса учта шерваччанинг дунёга келиши ноёб ҳодиса ҳисобланади. Ҳозирги кунда шерваччалар соғлом ва бақувват бўлиб ривожланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!